Mirob
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мироб — сув тақсимоти ва суғориш тармоқларини назорат қилувчи шахс. Қадимдан Ўрта Осиёда дарё водийлари ва деҳқончилик воҳаларида суғориш тармоқларининг бош тўғонларини тиклаш, соҳиллар бўйлаб дамбалар ўрнатиш, суғориш тармоқларини лойқадан тозалаш, сувни навбат билан тақсимлаш, ортиқча сув ва захобларни захкашлар орқали партовларга чикариб юбориш каби барча сув хўжалиги ишлари ирригация ва мелиорацияни яхши билган тажрибали соҳибкорлар бошчилигида амалга оширилган. Ўрта Осиё хонликларида махсус М.лик лавозимлари бўлган. Мас, Бухоро ва Хива хонликларида 16— ХВИИИ асрларда бош вазир (оталиқ), давлат назоратчиси (мирохур) каби олий мансабдор шахслар хонликнинг бош М. и унвонига эга булишган. Бош суғориш тармоғи — каналдан асосий сугориш тармоқлари (катта ариқлар) га мироббоши, катта ариқлардан қишлоқ ариқларига ариқ оқсоқоли ("арбоб"), қишлоқ ариқларидан шоҳ-ариқ ва даҳаналарга қишлоқ М.и ("жўйбонлар") сув тақсимотига масъ-ул бўлган. М.лик авлоддан-авлодга ўтган. Мироббоши хизмат ҳақи учун давлат хазинасидан маош олган. Ҳар йили кузда шоҳариқлар М.лари деҳқонлардан ҳосилдан маҳсулот ҳисобида 1— 2 ғалвир ғалла ("миробона") ундирар эди. Ҳозирги магистрал каналлар бошқармаларида хўжаликларга сув тақсимотини назорат қилувчи гидротехник.
Ад., Муҳам маджонов А., Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари, Т., 1997.
Машариф Боқиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |