Mirobod tumani
Миробод тумани | |
|---|---|
| туман | |
| [[Файл:Ташкент cитй (Узбекистан) Миробод дистриcт (2018).пнг|250пх]] | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| {{{минтақа_тури}}} | Тошкент |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 1929-йил |
| Майдон | 28.58 км2 (11.03 кв ми) |
| Аҳолиси (2009) |
122 800 |
Миробод тумани (1992-йилгача Ленин тумани) — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929-йил Шайхонтоҳур тумани билан биргаликда ташкил этилган. Ҳозирги чегараси 1977-йилдан буен ўзгармаган. Туман Т.нинг жанубий қисмида жойлашган. Шимолийда Амир Темур хиёбонидан ҳалқа йўлигача чўзилган. Майдони 1,71 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди —0,356 минг га. Аҳолиси 123,8 минг киши (2004). Кўчалар сони 103 та, шундан 8 таси марказий кўча ҳисобланади. Буларга Фитрат, Мовароуннаҳр, Нукус, Космонавтлар кўчаси, Т. Шевченко, Фарғона йўли ва бошқа киради. 39 та маҳалла мавжуд. Миробод тумани жанубдан Бектемир, шарқдан Ҳамза, шимолидан Юнусобод, шимоли-ғарбдан Яккасарой, жануби-ғарбдан Сергели туманлари билан чегарадош. Туман чегаралари Шароф Рашидов, Истиқлол, Охунбобоев, Фарғона йўли, Тошкент Катта ҳалқа йўли, Бешкент, Фитрат, Турғунбоева,. Оқ йўл, Кичик Бешёғоч, Нукус, Кунаев кўчаларидан ўтади. Тошкент метрополитенининг "Ойбек", "Тошкент" стансиялари Миробод тумани ҳудудидадир. Туман ҳудудидан 4 та канал (Баратхўжа, Қорасув, Салор, Толариқ) оқиб ўтади.
Миробод туманида 3167 корхона ва ташкилот фаолият кўрсатади, шундан 349 таси йирик, 818 таси кичик ва ўрта бизнес субъектларидир. Тошкент шаҳри бўйича саноат ишлаб чиқариш. умумий ҳажмидаги туманнинг улуши 10,5% ни ташкил этади. "Ўзелектроаппарат", "Ўзкимёфарм", "Фотон", "Тонг" аксиядорлик жамиятлари, "Ўзтемирйўлмаштаъмир", "Учқун" каби йирик саноат корхоналари республика аҳамиятига эга.
Миробод туманида асосий доирадаги саноат корхоналари сони 31 тани ташкил қилиб, саноатнинг 8 та тармоғи бўйича фаолият юритадилар, булар енгил саноат, озиқовқат, тиббиёт, матбаа саноати, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳаси, ёғочни қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш. саноати, кимё ва нефт кимёси саноати, қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш. тармоқдаридан иборат. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш. ҳажмларининг энг юқори ўсиш суръатлари енгил, озиқ-овқат саноат соҳаларида кузатилади.
Туман экспорт салоҳиятининг асосий қисми "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияларига тўғри келиб, Тошкент шаҳри бўйича экспортнинг 1/3 қисми туман улушига тўғри келади.
Тумандаги ўзида чиқарилган маҳсулот экспорти билан шуғулланувчи корхоналар "Узелектроаппарат", "Фотон" аксиядорлик жамиятлари, "Кварк", "Ўзтемирйўлмаштаъмир", "Ташелектроаппарат" корхоналари ва бошқадир.
Миробод туманида Миробод бозори, аэропорт, темир йўл вокзали, 17 умумий таълим, 2 мусиқа, 3 спорт мактаби, 8 касбҳунар коллежи, 3 академик лицей, 6 олий ўқув юрти (Тошкент Вестминстер университети, Тошкент давлат авиация, Тошкент фармацевтика, Тошкент темир йўллари транспорти муҳандислари, Тошкент шарқшунослик, Тошкент автомобил ва йўллар институтлари), 5 ўрта махсус билим юрти фаолият кўрсатади. Аҳолига 778 савдо ва 180 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат кўрсатади. Улардан 108 озиқовқат, 55 саноат моллари дўконлари, 227 овқатланиш, 160 ноозиқ, 160 аралаш, 58 ностационар савдо шохобчаларидир.
Тошкент шаҳар, вилоят ҳокимиятлари, Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, шунингдек, 4 маданият уйи, 2 маданият ва истироҳат боги, Ле Меридиан отел Ташкент Палаcе, "Пойтахт" меҳмонхоналари, 7 кутубхона, Санъат, Темир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси Марказий кўргазма зали мавжуд. Туманда 1 клиник шифохона, болалар касалхонаси, шаҳар клиник руҳий касалликлар шифохонаси, 2туғруқ мажмуаси (4 ва 5 сонли), 40 оилавий поликлиника, Темир йўл, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий консултатив ташхис поликлиникалари, стоматология поликлиникаси (7сонли), шаҳар жисмоний тарбия диспансери, теританосил касалликлари диспансери (1сонли), Тошкент шаҳар йўловчитранспорт тиббиёт санитария қисми, шаҳар болалар руҳиясаб касалликлари шифохонаси ва санаторий ишлаб турибди. Турар жой фондининг умумий майдони 1432,1 минг м2.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |