Mirumar Asadov
| Мирумар Асадов | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти | 2010-йил |
| Мукофотлари |
|
Мирумар Асадов (1927-йил, Самарқанд шаҳри – 2010-йил) – меъморлик ёдгорликларини таъмирловчи уста, Ўзбекистон Қаҳрамони (1996). Самарқанд ёдгорликларни таъмирлаш билим юртини тугатган (1941). Тожикистон давлат унтида ўқиган (1962 – 1965). Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли опера ва балет театри биноси қурилишида (1947), Тожикистондаги қатор ёдгорликларни таъмирлашда иштирок этган (1950 –1955).
Биографияси
Мирумар Асадов 1927-йил 7-сентабрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши бошланганда Москвадан Самарқандга санъат институти кўчирилди. Мирумар Асадовнинг шахсий хотираларига кўра, у москвалик мутахассислардан чизмачилик ва наққошлик, ёғоч ўймакорлиги бўйича бухоролик машҳур ҳунарманд Ширин Муродовдан билим ва тажриба ўрганган. 1941-йилда Самарқанд ёдгорлик таъмирлаш билим юртини тамомлаган.
1964-йилда Тожикистон Давлат университетини тамомлаган.
1947-йилда Тошкентда Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри қурилишида, Тожикистондаги бир қатор ёдгорликларни реставрация қилишда қатнашган. Мирумар Асадов Тожикистоннинг Панжикент шаҳридаги Садриддин Айний мақбараси ва Рудакий мақбарасини таъмирлашда қатнашган.
1950—1955-йилларда Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди, Тиллакори, шунингдек, Бухородаги Мир Араб мадрасаси, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини таъмирлашда қатнашган. Тошкентдаги Юнусхон мадрасаси ва Қалдирғочбий мақбарасида реставрация ишларини олиб борган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, уста ишлаган биринчи муҳим обект Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси бўлди. Деярли вайрон бўлган ва тарихий қиёфасини йўқотган мақбара ҳукуматнинг махсус фармойиши асосида таъмирланди[1].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1996-йилда маънавий маданият ёдгорликларини тиклашга қўшган ҳиссаси учун Мирумар Асадовни "Олтин юлдузи" медали ва „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирлаган.
Мирумар Асадов 2010-йилда вафот этган[1].
Оиласи
Мирумар Асадов акалари Уста Мирусмон ва Уста Мир-Саидлар билан биргаликда тарихий обидаларни реставрация қилувчи усталар сулоласини етиштирдилар[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистон Қаҳрамонлари. Ташкент: Адабиёт, 2022 — 22-бет. ИСБН 978-9943-9332-7-9. Қаралди: 2024-йил 8-март (2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси давлат илмий нашриёти, 2022 — 880-бет.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |