Mirzayusuf Rustamboyev
Мирзаюсуф Ҳакимович Рустамбоев (русча: Мирзаюсуф Хакимович Рустамбаев, 15-октябр, 1953-йил, Жамбул, Қозоғистон ССР) – ўзбек ҳуқуқшуноси, юридик фанлар доктори, профессор. 2021-йилдан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи[2]. 2001-йилдан 2012-йилгача Тошкент юридик институти ректори.
| Мирзаюсуф Ҳакимович Рустамбоев | |
|---|---|
![]() | |
| Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи | |
|
Мансаб даври 2021-йилдан[1] | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
|
Мансаб даври 2001-йилдан – 2012-йилгача | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Бош вазир | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Ҳалимбой Бобоев |
| Вориси | Омонулла Муҳаммаджонов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1953-йил 15-октябр Жамбул (вилоят) |
| Мукофотлари |
|
| Унвони | Полковник |
Биография
1975-йилда Тошкент университетининг юридик факултетини битирган.
1977—1983-йилларда Ўзбекистон ССР прокуратурасида ишлаган.
1983—2001-йилларда Тошкент юридик институтида методистдан проректор лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди.
2001—2012-йилларда Тошкент давлат юридик институти ректори бўлган.
2001—2002-йилларда давлат бошқарувини демократлаштириш ва референдум ўтказиш бўйича республика ишчи гуруҳи аъзоси.
2005—2010-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.
2021-йил 22-апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи этиб тайинланди ва унга полковник ҳарбий унвони берилди[3].
„Шахсга қарши жиноятлар“, „Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳуқуқи“ дарсликлари муаллифи[4]. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти ва юридик энсиклопедияси таҳрир ҳай’ати аъзоси бўлган.
Оиласи
Ўғли Сардор Рустамбоев – дипломат, сиёсий фанлар номзоди. 2018-йилдан 2024-йилгача Ўзбекистон Республикасининг Франсия ва Португалиядаги, 2024-йилдан Ҳиндистондаги элчиси[5].
Мукофотлари
2002-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист фахрий унвони берилган[6]
2021-йилда Тошкент давлат юридик университетининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди[7].
2022-йилда 2-даражали „Шон-шараф“ ордени билан тақдирланган[8].
Манбалар
- ↑ „Начальник университета полковник Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович“.
- ↑ „РУСТАМБАЭВ Мирзаюсуф Ҳакимович“.
- ↑ „Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди“.
- ↑ „Рустамбаев, Мирзаюсуп Хакимович - Уголовное право Республики Узбекистан. Особенная часть : Учеб. для вузов“.
- ↑ „Президент Франции принял верительные грамоты от посла Узбекистана“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн бир йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
- ↑ „Профессор Мирзаюсуф Рустамбоев ТДЙУ “Фахрий профессори” фахрий унвони билан тақдирланди“.
- ↑ „Наши сослуживцы, получившие государственные награды“. 2023-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.

