Мирзо Муҳаммад Аршад (1616-1701).

Мирзо Муҳаммад Аршад Али Акбар ўғли бўлиб, у 1616 йилда Ҳиротнинг яқинида жойлашган Барнобод шаҳрида туғилган эди. Аршаднинг оиласи ўз даврининг ўқимишли оилаларидан ҳисобланиб, ундан кейинчалик ҳам бир қатор таниқли ёзувчилар этишиб чиққан. СҲунинг билан бирга, Мирзо Муҳаммад Аршад машҳур барнободий мирзолар сулоласи орасидан чиққан энг истеъдодли шахс сифатида тан олинади.

Аршад мусиқада ҳам истеъдод соҳиби бўлган ўз замонасининг таниқли маданият арбобларидан бўлиб, Барнобод ҳокими Ҳасанхон СҲомлу томонидан қўллаб-қувватлаб турилган.

Муҳаммад Аршад ўз даврининг моҳир хаттоти сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Бу машғулотни у кексайган вақтларида ҳам тарк этмаган. Тадқиқотчиларнинг гувоҳлик беришича, Муҳаммад Аршад Барнобод кутубхонасида сақланган ҳар бир жилди 40 минг байтдан иборат 7 жилдлик шеърий антологияни ҳуснихат билан кўчирган, Қур’они Каримни саккиз марта кўчириб, ўқувчиларга тақдим этган. Мойил Ҳеравий Муҳаммад Аршад қўли билан кўчирилган қўлёзмаларни 1960 йилларда кўргани ва улар настаълиқ ҳамда шикаста ёзувлари билан ёзилгани ҳақида хабар беради . Муҳаммад Аршад, албатта, насх ёзувида ҳам моҳир бўлган, чунки Қур’они Карим, одатда, насхда ёзилади. Бундан маълум бўладики, Муҳаммад Аршад турли арабча ёзувларда ҳуснихат билан ёзиш малакасига эга бўлган.

Муҳаммад Аршад ўз замонасида таниқли адиб сифатида ҳам шуҳрат қозонган эди. СҲоир мумтоз адабиётнинг турли жанрларида ижод этган бўлса ҳам, унинг истеъдоди, айниқса, қасида жанрида ёрқин намоён бўлди. Унинг қасидалари замондошлари томонидан бадиий пухта асарлар сифатида тан олинган.

Ижод йўли

Адиб нафақат шеърий ижод билан шуғулланган, балки ундан насрий асарлар ҳам мерос бўлиб қолган. Профессор Жовиднинг гувоҳлик беришича унинг насрий асарлари услуби этук ва гўзалдир.

СҲоир девони ҳозиргача унинг авлодлари қўлида сақланади. Унинг танланган шеърлари мажмуаси „Мирзо Аршад Ҳиравий¬нинг танланган шеърлари“ (منتخب اشعار میرزا ارشد هروی) номи билан 1348/1969 йилда Эронда чоп этилди. Мажмуани Мойил Ҳиравий нашрга тайёрлаган .

Барнободийлар сулоласидан бўлган Муҳаммад Ризо (1765-1815) ўзининг тазкирасида хабар беришича, Аршад девони фор¬сийзабон шеъриятнинг қасида, маснавий, ғазал, рубоий каби жанрларини қамраб олган. Девон таркибида беш минг байт атрофида шеър мавжуд.

Аршад кичик жанрлардаги шеърлардан ташқари катта ҳажм¬даги маснавийлар ҳам ижод этган. Бундай асарларидан бирини у „Гавҳар ёғдирувчи булут“ (ابر گوهربار) деб атаган. Бу асарида шоир „Мойил“ тахаллусини қўллаган. Бу асар қўлёзмаси Мойил Ҳеравий томонидан Эроннинг Машҳад шаҳридаги „Остона“ кутубхонасидан топилган .

Аршаднинг девонида Муҳаммад пайғамбар, шиа мазҳаби имомлари шаънига бағишлаб битилган қасидалар салмоқли ўрин тутади. Н. Н. Тумановичнинг таъкидлашича, бу қасидалар орқали диндор оилада тарбия топган шоир ўзининг диний ва мазҳабий мойилликларини ифодалашга интилган. Айни пайтда адиб уларда ўзининг шоирлик маҳоратини намойиш этишга муваффақ бўлган.

Аршаднинг поэтик салоҳияти унинг ғазалларида ҳам ўз ифодасини топган. Бу, айниқса, шоир уларда моҳирлик билан қўллаган шеърий санъатларда, нозикхаёллик билан ишлатилган ибораларда намоён бўлади. Масалан, қуйидаги байтда ишлатилган муболаға ошиқнинг ғам чекишдаги ҳолатини драматик тарзда очиб беради.

Баҳор булути бизнинг йиғимизга ҳариф бўлаолармиди?

Биз (кўз ёшимиз) қатраси билан юзта чаманни серсув қиламиз.

Бу байт билан шоир кўз ёшларини баҳор ёмғиридан ҳам жадал ёғиши, у юзлаб чаманларни сув билан қондиришини ифодалайди.

Қуйидаги байтда эса, шоир ишқ ўтида ёнганидаги аҳволини тасвирлар экан, ўзини темирчи кўрасига тушган хасга ўхшатиб, эмоционал завқ уйғотадиган ёрқин образ яратади.

Адабиётлар[таҳрир | манбасини таҳрирлаш]

  1. Афғонистонлик профессор Абдул Аҳмад Жовиднинг 1968 йил-да Тошкент Давлат Университети шарқшунослик факултетида ўқиган маърузалари (Муаллифнинг шахсий архиви).
  2. Алиэв Г.ЙУ. Персоязичная литература Индии. -Москва, 1968.Абибов А. Аз таърихи адабиёти точик дар Бадахшон. -Душанбе, 1971.
  3. Маннонов А. Афғонистон халқлари фолклори ва мумтоз адабиёти тарихи. -Тошкент, 2001.
  4. Махфии Бадахшони. Девони мухтасар. -Душанбе, 1971.