Мишколс — Венгриянинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Шаё дарёси бўйида, Бюкк тоғи этакларида жойлашган. Боршод-Абауй-Земплен медесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 178 минг киши (1999). Аҳамияти жиҳатидан мамлакатда 2-ўриндаги (Будапештдан кейин) саноат маркази. Қора металлургия, машинасозлик (жумладан, станоксозлик, оғир машинасозлик, электротехника, транспорт), семент, тўқимачилик, ойнашиша, тикувчилик, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Политехника институти, музейлар, театр бор. ХИИИ—ХВИ асрларда қурилган меъморий обидалари сақланган. М. шаҳар яқинидаги Лиллафюред курортлари билан Бюкк миллий боғи таркибида. Шаҳар яқинида қўнғир кўмир қазиб олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил