Мисрликлар, Миср араблари — халқ. Мисрнинг асосий аҳолиси (54,2 млн. киши). Умумий сони 54,6 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Араб мамлакатлари, Германия, Австралия, Канада ва бошқа давлатларда ҳам яшайдилар. Европеоид ирқига мансуб. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Араб кабилалари Мисрга милоддан аввалги 1минг йилликда кириб келишган. Миср ВИИ асрда Араб халифалиги томонидан эгаллангач, арабларнинг маҳаллий копт (қибтий), барбар ва бошқа аҳоли билан аралашуви натижасида Миср араблари шаклланган. Деққончилик, чорвачилик, ҳунарман-дчилик (заргарлик яхши ривожланган) билан шуғулланадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил