Missuri
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Жефферсон Cитй | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | [[Кансас Cитй уч
Млкийге ҳуқуқий лоо.]] | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 21-ўринда 180,533 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 18-ўринда 5,800,310 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 20-ўринда $203,294 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
24-бўлиб 10-август 1821 | ||||
| Вақт | УТC-6 (CСТ) | ||||
| Қисқартма | МС [28] | ||||
| Штат гули | Ҳаwтҳорн | ||||
| Штат дарахти | Флоwеринг догwоод | ||||
Миссури – АҚШнинг марказий қисмидаги штат. Миссисипи ва Миссури дарёлари ҳавзасида жойлашган. Майдони 180,5 минг км². Аҳолиси 5,67 миллион киши (2002). Шундан 69 % и шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази – Жефферсон Cитй шаҳри. Йирик шаҳарлари – Саинт Лоуис ва Канзас-Сити. М.нинг ер юзаси тўлқинсимон текислик. Жанубида Озарк платоси (энг баланд жойи 540 м) бор. Иқлими мўтадил иқлим. Январнинг ўртача температураси –Г, июлники 26°. Йиллик ёғин 1000 мм; тез-тез қурғоқчилик бўлиб туради. Дарёлари кучли тошади.
Миссури – индустриал-аграр штат. Иқтисодий фаол аҳолининг 25% саноатда банд. Қўрғошин, темир рудаси, тошкўмир, барий, қурилиш материаллари қазиб чиқарилади. Машинасозлик ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Авиаракета, автомобилсозлик, радиоэлектроника, кимё, гўшт-консерва, ун тортиш корхоналари бор. Йўл қуриш ва қишлоқ хўжалиги машиналари, кўн-поябзал, семент ишлаб чиқарилади. Қора ва рангли металлургия корхоналари мавжуд. Миссурининг етакчи тармоғи – чорвачилик. Қорамол, чўчқа боқилади. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари: маккажўхори, соя, буғдой. Озарк платосида сули, Миссисипи дарёси водийсида пахта экилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |