Лесбос, Митилини — Эгей денгизидаги орол. Кичик Осиё ярим оролнинг ғарбий қирғоқлари яқинида, Греция ҳудуди. Майдони 1636 км². Аҳолиси 100 мингдан ортиқ. Релефи тоғли, энг баланд жойи 967 м (Олимбос тоғи). Фойдали қазилмалардан марганец, қўрғошин ва хром рудалари, барит, мармар олинади. Минерал булоклар бор. Ўрта денгиз бўйи типидаги ўсимликлар усади, тоғлар қарағайзорлар билан қопланган. Зайтун дарахти плантациялари мавжуд, шунингдек, узум, ситрус мевалар, анжир ва бошқа етиштирилади. Балиқ овланади. Бош шаҳри ва порти — Митилини. Л. юнон маданияти марказларидан бири[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил