Митра — қадимда Ҳиндистон, Эронда бош худолардан бири. Митрага ёруғлик, покизалик ва ҳақиқат худоси сифатида эътиқод қилинган. Милоддан аввалги ВИ асрдан Митрагага сиғиниш Кичик Осиё ҳамда Фрот ва Дажла дарёлари оралиғида тарқалди. Кейинроқ Митрага сиғиниладиган алоҳида дин — митраизм пайдо бўлди. Бу дин эллинлар орасида, милодий И асрдан бошлаб Римда, ИИ асрдан бутун Рим империясида машҳур эди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил