Mitseliy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мицелий (юн. Мйкес — замбуруғ) — замбуруғларнинг вегетатив танаси (таллом). М. ингичка ипчалар — гифлардан иборат. Одатда, субстрат ичида, баъзан унинг сиртида ривожланади; субстратдан органик моддаларни осматик йўл билан сўриб олиш функси-ясини бажаради. Хитридийли замбуруғлар, зигомицетлар ва сомицетларнинг М.си тўсиқсиз, битта ҳужайрадан иборат бўлиб, уз. бир неча ўн см ни (мас, моғор) ташкил этади. Хитридийли замбуруғларда М. кучеиз ривожланган бўлиб, ризомицелий дейилади. Аксомицетлар, базидияли замбуруғлар М.си тўсикдар (секталар)га бўлинган кўп ҳужайрали. М.нинг бир қисми орқали замбуруғлар вегетатив кўпаяди. М.дан замбуруғларнинг репродуктив органлари ва мевали танаси ҳосил бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |