Михаил Иванович Ан (1952-йил 19-феврал, Тошкент вилояти[1], Ўрта Чирчиқ тумани — 1979-йил 11-август, Днепр, Куриловка қишлоғи яқини) — футболчи, халқаро миқёсдаги спорт устаси (1976). Республика спорт-интернат билим юртини тамомлагач, „Пахтакор“ футбол жамоаси (1971—1979) таркибида ўйнаган. Олий ва биринчи лига ўйинларида 52 тўп киритган. 1974 ва 1978-йилларда мамлакатнинг энг кучли 33 футболчиси рўйхатидан жой олган. У сардорлик қилган мамлакат ўсмирлар терма жамоаси Европа чемпиони бўлган (1976). Миллий футбол терма жамоа таркибида ўйнаган (1978). Ан авиация ҳалокати натижасида вафот этган. Тошкент шаҳрида дафн этилган. Тошкент шаҳридаги кучалардан бири унинг номи билан аталади. Болалар ва ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ҳар йили Ан хотира турнири ўтказилади[2].

Михаил Ан
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 19-феврал 1952-йил
Таваллуд жойи Ўрта Чирчиқ тумани,
Тошкент вилояти,
ЎзССР, сССР
Вафот санаси 11-август 1979-йил(1979-08-11)
(26 ёшда)
Вафот жойи Днепр,
Днепр,
Украина ССР, УССР
Бўйи 1,78 м
Амплуаси Яримҳимоячи
Мукофотлари
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1968—1969 Политотдел
1970—1979 Пахтакор 233 (50)
Миллий терма жамоа
1978 УССР 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Миллати бўйича корейс. У ўзи туғилиб ўсган „Свердлов“ номидаги колхозда футболга илк қадамларини Н. А. Ким ва А. С. Лянлар мураббийлиги остида қўйди. Унинг футболчи сифатида шаклланишида акаси Дмитрий Аннинг ҳам хизматлари катта эди. Дмитрий эса ўз вақтида „Пахтакор“ футбол мактабида Биродар Абдураимов, Ҳамид Раҳматуллаэв каби футболимиз афсоналари билан ўқиганди. Шунингдек, катта Ан 60-йилларда СССР Олий дивизионида тўп сурган корейс миллатига мансуб илк футболчи эди[3].

— Михаил Ан болалигиданоқ ўзининг алоҳида қобилиятга эгалиги билан бошқалардан ажралиб туради. Ундаги энг муҳим хусусиятлардан бири — бу майдонни кўра олиш ва ўйин темпини моҳирона ҳис қилиш эди. „Миша“ йил сайин футболчи сифатида ўсиб бораётганди. Унинг характеридан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ундан ажойиб мураббий чиқарди — дея хотирлайди, ўзбек футболи фахрийларидан бири, ФИФА профессори, болаликда у билан бир клубда ўйнаган — Рустам Акрамов.

Полиотделдан бошланган қадам

1968-йилда Г.Титов номидаги Тошкент спорт профилли мактаб-интернатига ўқишга кирган. Фаолиятини Тошкент вилоятининг „Политотдел“ клубида ўтказган.

Михаил Аннинг профессионал футболга қўйган илк қадамлари 1968-йилга тўғри келади. Ўшанда у Тошкент вилоятининг „Полиотдел“ жамоасига қабул қилинади.

Жуда яхши тезликка эга бўлган, ўйинни тезда ўқий оладиган, жамоадошларини майдон марказида қулай паслар билан таъминлай оладиган ёш Анни 1969-йилги мавсумдан бошлаб жамоанинг ўша вақтларда бошқарган Эвгений Борисович Валицкий асосий таркибга жалб этади. Бироқ 17 ёшли футболчи ўша йили бирорта учрашувда майдонга туширилмайди. Фақат 1970-йил 12-июл куни меҳмонда Чимкентнинг „Металлург“ жамоасига қарши ўтказилган учрашувда ёш Анга баҳсни асосий таркибда бошлаш имкони берилади. Бироқ учрашувнинг 75-дақиқасида у ўз ўрнини ўзидан бироз тажрибалироқ бўлган Александр Шелочковга бўшатиб беради. Таассуфки, Михаил Ан дастлабки жамоаси таркибида рақиблар дарвозасини ишғол қила олмайди.

Пахтакор

1971-йил чемпионатнинг иккинчи даврасидан бошлаб „Пахтакор“да ўйнай бошлаган. Ан ўзбек футболининг янги авлодининг ёрқин намояндаларидан бири деб аташган. Унинг ўйинида юқори ҳаракатчанлик, яхши ўйин фикрлаш, шериклар билан ўзаро тушуниш, кучли ва аниқ зарба қайд этилган

СССР чемпионатининг олий лигасида у 138 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урган. 1974 ва 1978-йилларда у СССРда мавсумнинг энг яхши 33 нафар футболчиси рўйхатига учинчи ўринда киритилган. 1974-йилги мавсумда у олий лигада 11 гол муаллифига айланиб, чемпионатнинг энг яхши 33 футболчиси рўйхатидан ўрин олган. Ўша йили „Қайрат“ дарвозасига киритган уч тўпи мухлислар ёдида қолган. СҲунингдек, 1975-йил „Динамо“ Киэвга қарши ажойиб баҳсда у дубл қайд этган.

Михаил Ан бутун фаолияти давомида „Пахтакор“ таркибида 233 та ўйинда 50 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг самарали узатмалари бўйича статистикасини эса афсус, аниқлашнинг имкони бўлмади[4].

СССР олий лигасида — 138 та учрашув, 30 та гол урилган;
СССР биринчи лигасида — 95 та ўйин, 17 та гол урилган;
СССР кубогида - 24 та ўйин, 5 та гол урилган.

Халқаро майдон

СССР терма жамоаси сардори - ёшлар жамоалари ўртасида Европа чемпиони (1976). СССР терма жамоасида 2 та ўйин ўтказган. 1974-йил СССР терма жамоасидан таклиф олиб, сентябрда „Рома“га қарши ўтган ўртоқлик баҳсида қатнашган. 1978-йил эса Эрон билан Теҳрондаги ўртоқлик ўйини ва Туркияга қарши Европа чемпионати саралаш беллашувларида қатнашган. 1979-йил иккинчи терма жамоа таркибида Мексика ва АҚСҲ термалари билан тўқнашувларда тўп киритган. 1976-йил СССР ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионига айланган. Ўша жамоада у сардорлик вазифасини ҳам бажарган.

Терма жамоадаги ўйинлари статистикаси:

1-ўйин

1978-йил 6-сентябр

Эрон 0 : 1 СССР Теҳрон

томошабинлари: 40 000

ҳакам: Хайнц Алдингер (Германия)

Ҳисобот Хидиятуллин 18'

СССР: Юрий Дегтерев, Анатолий Конков (Михаил Ан), Валерий Горбунов, Василий Жупиков, Олександр Бубнов, Сергей Прихода, Леонид Буряк, Вагиз Хидиятуллин, Володимир Бессонов, Георгий Ярцев (Валерий Газзаэв, 55), О. Блохин Мураббий — Никита Симонян.


№ 2

1978-йил 20-сентябр

СССР 2:0 Греция "Храздан" (Ереван)

Томошабинлар: 40 000

Бош ҳакам: Жон Карпентер (Ирландия)

Ҳисобот

СССР: Юрий Дегтерев, Анатолий Конков, Александр Бережний, Василий Жупиков, Александр Бубнов, Сергей Прихода, Леонид Буряк, Юрий Чесноков, Володймйр Безсонов, Вагиз Хидиятуллин (Михайл Ан, Блохин), 71. Мураббий — Никита Симонян.

Авиа ҳалокат

27 ёшида у „Пахтакор“ жамоаси билан бирга Днепр осмонида авиаҳалокатда вафот этди. Ан жароҳат олган ва Минскда „Динамо“ билан ўйнай олмади, чунки „Пахтакор“ билан учган ўйинда жамоадошлари Анни улар билан бирга учишга кўндиришди. Тошкент яқинидаги Я. М. Свердлов номидаги колхозда дафн этилган.

"Шуҳрат" медали билан тақдирланган (2006-йил, вафотидан кейин)[5].

Шахсий ҳаёт

Ўғил Дмитрий (1974-йилда туғилган) — Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан „Пахтакор“ футбол академиясида мураббийлик қилиб, бўлажак футболчиларга миллионлар ўйини сирларини ўргатмоқда[6].

У ҳақида 2016-йилда Кореяда[7] Махсус ҳужжатли филм ҳам ишланган[8][9].

Фахрий ютуқлар

"Шуҳрат" медали билан тақдирланган (2006-йил, вафотидан кейин)[5].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Михаил Ан“ (2009-йил 29-март). 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „"Пахтакор" афсоналари: Михаил Ан“. 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  4. ↑ „Майдондаги профессор ёхуд Михаил Ан ҳақида“ (13-август, 2019). 2025-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони“ (2014-йил 1-феврал). 2017-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  6. ↑ „"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Михаил Ан“ (10 ию 2019). 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  7. ↑ „Кореяда Михаил Ан ҳақида ҳужжатли филм ишлашди“ (12 ной 2016). 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  8. ↑ „Ан ҳақида ҳужжатли филм“ (25 окт. 2016). 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  9. ↑ „Дестинй Деферред: Тҳе Микҳаил Ан Сторй (2018)“ ат ИМДб

Ҳаволалар