Михаил Афанасевич Булгаков ўлимидан кейин машҳурликга эришган рус ёзувчиси, шифокор. 1891-йил 15-май ойида, Киев шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келади. 1940-йилда у Москва давлатида Наслий кассалик билан, я'ни „Нефросклероз“ (юрак, нерв ва ўпка кассалиги) кассалигидан вафот этади. Унинг ота-онаси: Отаси: Афанасий Иванович Булгаков. У диний қарашларга эга бўлган руҳоний, профессор. Диний академиясининг бош профессори. Онаси: Варвара Михайловна Булгакова. Меҳрибон, солиҳа, она, мактабда ўқитувчи. 1920-йилларда роман, новелла ва қиссалар, песалар, ссенарийлар, кўплаб фелетонлар муаллифи сифатида танилган. У асосан Россия фуқаролар уруши даҳшатлари, инқилоб ва фуқаролар уруши давридаги рус зиёлилари ва чор армияси зобитларининг тақдири ҳақида ёзган. Ёзувчининг „Уста ва Маргарита“ романи унга катта шуҳрат олиб келди ва ХХ аср дурдоналаридан бири сифатида тан олинди.

Михаил Булгаков

Ҳаёти ва ижоди

1901-йилда Булгаков биринчи Киэв гимназиясига ўқишга кирди. У ерда рус ва Европа адабиётига (унинг севимли ёзувчи ва шоирлари Гогол, Пушкин, Достоевский, Салтиков-Шчедрин ва Диккенслар бўлган), театр ва операга қизиқиш уйғотди. Унинг адабий дидининг шаклланишига гимназия ўқитувчилари катта та’сир кўрсатадилар. 1907-йилда отасининг ўлимидан сўнг, Михаилнинг онаси унинг та'лимини ўз зиммасига олади. 1909-йилда гимназияни тугатгандан сўнг Булгаков Киэв университетининг тиббиёт факултетига ўқишга кирди ва уни яхши баҳо билан тугатди (1916)[1]. Кейин у Киев ҳарбий госпиталида шифокор лавозимида ишлай бошлади.

Илк тўплами „Иблиснома“да (1925) жамланган ҳажвиёти ўша давр матбуотида катта шовшувга сабаб бўлади. „Оқ гвардия“ (1925—1927) тугалланмаган романи мавзуйи асосида „Турбинлар куни“ песасини ёзади (1926-йилда саҳналаштирилган). Бу асарларида „Қочиш“ (1926—28; 1957-йилда саҳналаштирилган) песасидаги каби эски рус зиёлилари кайфиятидаги кескин ўзгариш, „оқлар“ ҳаракати ғояси, муҳожирлик йўлининг самарасизлиги акс этган. „Зойканинг уйи“ (1926-йилда саҳналаштирилган), „Бахмал орол“ (1928-йилда саҳналаштирилган) комедияларида Булгаков янги иқтисодий сиёсат тарафдорларининг турмуш ва аҳлоқини мазах қилади. Биқиқ театр муҳитидаги урф-одатлар устидан кулади. Унинг ба'зи асарлари („Парвоз“, 1922-1926 йиллардаги барча асарлари ва бошқалар) Совет ҳукумати томонидан ва шахсан Иосиф Сталин томонидан "муҳожирлик ва оқ генералларни улуғлаш" қарори қабул қилинганидан кейин тақиқланган[2]. Бошқа томондан, Сталин „Турбинлар кунлари“ ни (шунингдек, "Турбин биродарлар " деб ҳам аталади) жуда яхши кўрарди ва ба’зи манбаларга кўра, уни камида 15 марта кўрган.

1913-йилда Булгаков Татяна Лаппа билан турмуш қуради. Биринчи жаҳон уруши бошланганда у Қизил Хочда кўнгилли шифокор сифатида ишлаган ва тўғридан-тўғри фронтга юборилган. У ерда камида икки марта оғир яраланган. Булгаковнинг бу жароҳатлари унга узоқ вақт ўзининг салбий та’сирини ўтказди. Сурункали оғриқни бостириш учун у ўзига морфин юборди. Кейинчалик унинг бу моддага бўлган эҳтиёжи кучайиб борди. 1918-йилда у морфиндан воз кечди ва уни бошқа ишлатмади. 1926-йилда нашр этилган „Морфин“ китоби унинг ўша синовли давр ҳақидаги ҳикоясидир.

1920-йиллар охирида рус адабий танқиди Булгаков ижодини салбий баҳолайди. Унинг асарлари нашр этилишдан тўхтайди. Песалари ҳам театр саҳналаридан олиб ташланади. 1930-йиллар бошларидан Булгаков театрда режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Гоголнинг „Ўлик жонлар“ (1932) асарини саҳналаштиради. „Жаноб де Молер ҳаёти“ биографик повестида (1932—33-йилларда ёзилиб, 1962-йилда нашр этилган) Булгаков ҳақиқий санъат билан мустабид тузум бир-бирига зидлигини тасвирлайди. Уминг „Итюрак“ асари (1987) асосида кинофилм яратилган.

1940-йил 10-мартда Михаил Афанасевич Булгаков нефросклероздан (ирсий буйрак касаллиги) вафот этди. Унинг отаси ҳам худди шу касалликдан вафот этган. Булгаковда ҳам бу касаллик борлиги тахмин қилинган[3]. 11-март куни Совет Ёзувчилар уюшмаси биносида фуқаролик дафн маросими бўлиб ўтди. У Москвадаги Новодевичй қабристонига дафн этилган.

“Уста ва Маргарита”

У 30-йиллардан умрининг охиригача „Уста ва Маргарита“ романи устида ишлайди (1966—1967-йилларда нашр этилган). 1939-йилда Михаил Булгаков ўзининг яқин дўстлари ўртасида "Уста ва Маргарита" асарининг ўзаро муҳокамасини ташкил қилади. Орадан ўттиз йил ўтиб Елена Булгакова ўз кундалигида “Ўша оқшом асар ўқиб бўлингач: “Майли, эртага романни нашриётга олиб кетаман!” деди. Бу гапдан сўнг ҳамма жим бўлди. Бу қарор йиғилганларни ташвишга солди. П. Марков кейинроқ эшик олдида қўрқув билан менга романни нашр этишга уриниш ёмон оқибатларга олиб келишини тушунтиришга уринди”, деб ёзади(1939-йил май)[4]. „Уста ва Маргарита“ Қодир Мирмуҳамедов томолидан ўзбек тилига таржима килинган (1987)[5].

Манбалар

  1. ↑ „Булгаков тимелине /Краткая хроника жизни и творчества М.А.Булгакова“. www.м-а-булгаков.ру. 2011-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-октябр.
  2. ↑ Микҳаил Булгаков ин тҳе Wестерн Wорлд: А Библиограпҳй Микҳаил Булгаков ин тҳе Wестерн Wорлд: А Библиограпҳй
  3. ↑ Зилберстеин, Глеб; Маор, Уриэл; Баскин, Эммануил; Д'Амато, Алфонсина; Ригҳетти, Пиэр Гиоргио (2016). "Унеартҳинг Булгаков'с траcе протеоме фром тҳе Мастер и Маргарита манусcрипт". Жоурнал оф Протеомиcс 152: 102–108. дои:10.1016/ж.жпрот.2016.10.019. ИССН 1874-3919. ПМИД 27989937. 
  4. ↑ „Микҳаил Булгаков Биограпҳй“. www.ҳомеэнглиш.ру. Қаралди: 2011-йил 10-октябр.
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил