Mixail Bushuyev
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Михаил Михайлович Бушуев (1876–1936.18.2) — зоотехник, агроном. Мирзачўл тажриба даласи мудири (1905–18), Туркистон АССР Ер ишлари халқ комиссари ва Туркистон МИК аъзоси (1918–21), РСФСР Ер ишлари халқкомиссарлиги ва СССР Госпланида раҳбарлик лавозимларида ишлади (1921–36). Бушуев илмий ишлари Мирзачўл шароитида ғўза, каноп, маккажўхори, хашаки ва қанд лавлаги агротехникаси, селексияси, боғдорчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган. Бушуев Ўрта Осиёда ингичка толали ғўзани экиш ташаббускорларидан. Шунингдек, чорвачилик селексияси билан ҳам шуғулланган, маҳсулдорлиги юқори бўлган янги қорамол зотини яратишни бошлаб берган (қаранг Бушуев қорамол зоти).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |