Михаил Черной (ибронийча: מיכאל צ'רנוי‎, русча: Михаил Чёрный, 1952-йил 16-январда туғилган) – ўзбек, асли исроиллик тадбиркор ва саноатчи. У 1990-йилларда Россиядаги алюминий саноатидаги муҳим роли ва Исроилдаги бизнес ташаббуслари билан танилган. Шунингдек, Михаил Черной жамғармасининг асосчиси ва Тҳе Интеллигенcе Суммит ҳомийси[1].

Черной Михаил Семёнович
Таваллуди 1952-йил 16-январ
Фуқаролиги  Исроил
Касби Тадбиркор

Ҳаёти

Черной 1952-йил 16-январда Тошкент шаҳрида, яҳудий оиласида туғилган. Отаси бухгалтер (ҳисобчи) ва муҳандис бўлиб, уч ўғилнинг тўнғичи. У ўн тўрт ёшида ишлай бошлайди. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, Совет Армиясига чақирилади ва техникумга ўқишга кирган. Кейинчалик у спортнинг бокс ва футбол турлари билан шуғулланиб, спорт маъмуриятига ишга киради. 

1990-йилларнинг бошида Исроилга кўчиб келган, лекин Болгария билан яқин алоқада бўлади. У ерда етакчи газета, топ футбол жамоаси ва Болгариянинг ягона мобил телефон компанияси Мобилтелни сотиб олган. 2000-йилнинг август ойида Болгария ҳукумати унинг чет эллик жиноий рекетлар билан алоқаси борлигини қоралайди. Сўнг, 10 йил давомида Болгарияга қайтиб кела олмаслигини айтиб, уни Болгариядан чиқариб юборишган[2].

Бундан ташқари, Флоридадаги Санкт-Петербург Таймс газетасида айтилишига кўра, Қўшма Штатлар „1999-йилдан бери Чернейга рус мафияси билан алоқаси борлиги сабабли виза бермади“[3].

Черной 2010-йилнинг август ойида Исроилнинг Иккинчи канали Исроилда қисқа кўрсатувни намойиш этган. Кўрсатув ўша вақтгача бўлган энг қиммат ва дабдабали тўй маросими ҳақида 20 миллион ИЛС (тахминан 5 миллион АҚШ доллари) га тушган эди. Дастурдаги келин Чернойнинг қизи эканлиги, тўй ўзи томонидан тўлангани маълум бўлади. Шунингдек, унда Исроил вазирлари ва асли россиялик парламент (Кнессет) депутатлари ҳам қатнашгани[4].

Шахсий ҳаёти

Черной ишбилармон аёл Никол Райдман билан 2019-йилда унаштирилгунга қадар муносабатда бўлган. Лекин, улар ўша йилнинг охирида ажрашган. Уларнинг Мишел (2010-йилда туғилган) ва Ричард (2014-йилда туғилган) исмли иккита фарзанди бор. Улар Герзлияда яшайди.

У Москвадаги уйида Владимир Путиннинг амакиваччаси Игор Путин ва Россиянинг бош раввини Берел Лазар билан бирга эди[5].

Манбалар

  1. ↑ „Кеннетҳ Тиммерманъс Ираниан 'Демоcраcй' анд тҳе 'Интеллигенcеъ Суммит“, Рон Жаcобс, 1 Фебруарй 2006 (Монтҳлй Ревиэw Зине wебсите)
  2. ↑ Wиллиам А. Орме Жр.. „Интригуэ Дераилс А Публиc Офферинг; Исраэл Ҳалц Сале оф Пҳоне Cомпанй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2001-йил 3-апрел). Қаралди: 2014-йил 12-октябр.
  3. ↑ Мег Лаугҳлин. „Интеллигенcе cонференcе драwс cритиcисм“. Ст. Петерсбург Тимес (2007-йил 6-март), с. 1А.
  4. ↑ Тҳе мост эхпенсиве wеддинг ин Исраэл (Ҳебреw, ТВ Чаннел 2 Исраэл аccоунт он ЁуТубе)
  5. ↑ Шеил, Мартин. „Cоннеcтинг Эллиотт Броидй Релатед Доц — Оффшоре анд Он — Соме Руссиан — Соме Нот“. Тҳе Медиум (2018-йил 12-июл). 2020-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-ноябр.

Ҳаволалар