Mixail Grulev
Михаил Владимирович Грулев (1857-йил 20-август, Витебск вилояти, Режица – 1943-йил 17-сентябр, Ницса) – ҳарбий бошлиқ, генерал-лейтенант (1912), ҳарбий ёзувчи ва журналист, рус-япон уруши қатнашчиси.
| Михаил Владимирович Грулев | |
|---|---|
| Таваллуди |
20-август 1857-йил Режица |
| Вафоти |
17-сентябр 1943-йил (86 ёшда) Ницса |
| Қўшин турлари | пиёда аскарлар |
| Хизматдаги йиллари | 1878–1912 |
| Жанг/уруш | Рус-япон уруши |
Ҳаёти

Михаил Владимирович Грулев 1957-йил 17-сентябрда Витебск вилоятининг Режица шаҳрида яҳудий оиласида туғилган[1]. У дастлаб Себеж туманидаги мактабда, ундан сўнг Варшава пиёда кадет мактабида таълим олган ҳамда 65-Москва пиёда полкида офицер лавозимига кўтарилган (1882). Кадет мактабига киришдан олдин у православликни қабул қилган (1879). 1888-йилда Бош штаб академиясини тамомлаган[2]. 1889-йилдан бошлаб Амур ва Туркистон ҳарбий округларида хизмат қилган ва Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Японияга бир неча марта саёҳатлар қилган.
Михаил Владимирович Грулев 1870-йил апрелдан Тошкентда чиқадиган „Туркистон ведомости“ газетасининг биринчи муҳаррири бўлган[3]. Михаил Грулев Сунгари дарёси бўйидаги Россия савдо экспедициясини бошқарган. 1895-йилда Япониядаги рус ҳарбий агенти бўлган. Хитойнинг Шарқий темир йўли қурилиши бўйича тадқиқотлар олиб борган Манчурия илмий экспедицияси бошқарувчиси бўлган. 1897-йилда Тошкентга қайтиб келган ва хизмат фаолиятини юритган[4].
1904–1905-йиллардаги рус-япон уруши пайтида 11-Псков пиёда полкига қўмондонлик қилган. Лиаолян жангида унинг қўмондонлиги остидаги полк генерал А.А.Билдерлинг раҳбарлиги остидаги полк билан биргаликда япон кучларига қаршилик кўрсатган[5]. Михаил Грулев Шаҳе дарёси яқинидаги жангларда полк (кейинчалик дивизия) командири бўлган.
Уруш охирида, 1907–1909-йилларда у Бош штаб бошқармаси қошидаги рус-япон урушини тасвирлаш бўйича ҳарбий-тарихий комиссия аъзоси бўлиб, „Тарих“ асарини тузишда иштирок этган. 1910-йилда Брест-Литовск қал’асининг штаб бошлиғи бўлган.
Михаил Грулев 1912-йилда генерал-лейтенант унвони билан нафақага чиққан. Кейинчалик Ницсага кўчиб кетган ва 1943-йил 17-сентябрда вафот этган.
Асарлари
- Сунгари дарёси экспедицияси (1895).
- Сунгари даёсининг тавсифи (1895).
- Амударё: Ўрта оқим ҳақида иншо (1900).
- Помир: Тарихий ва географик эскиз (1904).
- Бош штаб офицери ва полк командирининг рус-япон уруши ҳақидаги хотиралари (1908-1909).
- Ҳиндистоннинг чегара қабилаларининг сўнгги 10 йилдаги қўзғолонлари ҳақида иншо (1909).
- Россиянинг Марказий Осиёдаги рақобати (1909).
- Армия ҳаётидаги куннинг долзарб масалалари (1911).
- Яҳудий генералининг эслатмалари (1930).
Манбалар
- ↑ По другим данним, 20 марта 1858 года (С. В. Волков „Генералитет Российской Империи“, т. 1, стр. 408).
- ↑ Внешняя торговля. Борба с контрабандой
- ↑ „ИЗВЕСТНЫЕ ЛИЧНОСТИ, СВЯЗАННЫЕ С ТАШКЕНТОМ-9“. www.ливеинтернет.ру. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Генерал М. В. Грулёв“. www.мйташкент.уз. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
- ↑ Глушков В. В. „Когда бой кончился, появилос такоэ обилиэ началства и все … варварски ругают остатки мучеников“. // Воэнно-исторический журнал. – 2001. – №№ 1, 2.
Ҳаволалар
- Бердников Л. «…по долгу совести и принятой присяги». М. В. Грулев: генерал-еврей на службе России «Новый Журнал» 2010, № 258
- Грулев М. В. Записки генерала-еврея. М.: Кучково поле; Гиперборея, 2007. Моё исповедное слово (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-20 санасида архивланган)
- Нискеров Г. «Комментарий к комментарию».