Михаил Сергеевич Коляда (русча: Михаи́л Серге́евич Коляда́; 1995-йил 18-феврал, Санкт-Петербург, Россия) — якка ҳолда конкида учиш бўйича мусобақаларда қатнашувчи россиялик фигурали учувчи. 2018-йилги жамоавий Олимпия ўйинларининг кумуш медал совриндори. Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори (2018), Европа чемпионатининг икки карра бронза медали соҳиби (2017, 2018), Гран-при финалининг бронза медали совриндори (2017), Россиянинг уч карра чемпиони (2017, 2018, 2021) ва уч карра вице-чемпиони (2016, 2019, 2022), жамоавий жаҳон чемпионати ғолиби (2021), ўсмирлар ўртасида Россия чемпиони (2013). Михаил Коляда Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси[1].

Михаил Коляда
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Михаил Коляда
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Бўйи 167
Мураббийи Алексей Мишин
Татяна Прокофева
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 274,37
Қисқа дастур 100,49
Эркин дастур 181,25

2022-йил 23-январда Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ)[2] рейтингида 20-ўринни эгаллаган.

Фаолияти

Россиялик фигурали учувчи Михаил Братиславада янги Олимпия мавсумини бошлаб[3] Ондреж Непела хотирасига бағишланган турнирни олтин медал билан якунлади. Октябр ойининг бошида у Финляндиа Тропҳй Эспоо мусобақасида қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллади[4]. Уч ҳафта ўтгач, Михаил Гран-при сериясига кирди ва эркин дастурда олдинги ютуғини яхшилаб, бронза медалини қўлга киритди[5]. Икки ҳафта ўтгач, конкида учувчи Пекиндаги Гран-при сериясининг Хитой босқичида қатнашди ва у ердаги қийин курашдан сўнг ғолиб бўлди[6]. Шу билан бирга, Михаил қисқа дастур бўйича олдинги натижасини яхшилашга муваффақ бўлди. Бу натижа унга Гран-при финалига йўлланма берди. Нагоядаги финалда спортчи яхши чиқиш қилиб, учинчи ўринни эгаллади[7]. Михаил умумий натижадаги аввалги ютуғларини яхшилашга муваффақ бўлди.

2018-йилги Жаҳон чемпионатида (чапдан ўнгга): Шома Уно, Натан Чен, Михаил Коляда

Декабр ойи ўрталарида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган миллий чемпионатда Михаил ишончли ва муваффақиятли чиқиш қилиб, иккинчи марта чемпион бўлди[8]. Москвада бўлиб ўтган Европа чемпионатида Михаил Коляда бронза медалини қўлга киритди.

2021-йили Михаил Россия чемпионатида муваффақиятли иштирок этди ва бу иштироки унга учинчи марта Россия чемпиони унвонини олишга имкон берди[9]. Ғалаба спортчига 2021-йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани тақдим этди.

Стокголмдаги жаҳон чемпионатидаги чиқишларда кутилгандек яхши натижа бўлмади ва Михаил бешинчи ўринни эгаллади[10].

Михаил 2022-йил Январ ойида Европа чемпионатида иштирок этиши керак эди, аммо жароҳати туфайли мусобақани тарк этди ва унинг ўрнига ушбу мусобақада Андрей Мозалёв иштирок этди[11].

Натижалари

Мусобақа[12] 11/12 12/13 13/14 14/15 15/16 16/17 17/18 18/19 19/20 20/21 21/22 22/23
Халқаро якка
Қишки Олимпия ўйинлари 8
Жаҳон чемпионатлари 4 8 3 6 5
Европа чемпионати 5 3 3 5
Гран-при финали 3 C
Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй 5
Гран-при босқичлари: Cуп оф Чина 1
Гран-при босқичлари Ҳелсинки 4
Гран-при босқичлари: Скате Cанада
Гран-при босқичлари: Италия 2
Мемориал Непала 2 1 1
Финландиа Тропҳй 4 4 1 2
Чалленге Cуп 1
Таллинк Ҳотелс Cуп 1
Иcе Стар 1
Теам Чалленге Cуп 2
Халқаро
Россия чемпионати 7 2 1 1 2 1 2
Россия Кубоги Финали 1 Ж. 4
Россия кубоги босқичлари. И босқич 1
Россия кубоги босқичлари. ИИ босқич 1
Россия кубоги босқичлари. ИИИ босқич 2 2 1
Россия кубоги босқичлари. ИВ босқич 9 Ж. 1 Ж. 2
Россия кубоги босқичлари. В босқич 1 Ж. 1

Ж-ўсмирлар даражаси

Манбалар

  1. ↑ „Наградные приказы — Министерство спорта Российской Федерации“ (русча). www.минспорт.гов.ру. Қаралди: 13-феврал 2018-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс 2021/2022 Мен“ (инглизча). ИСУ (23-январ 2022-йил). 30-ноябр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-январ 2022-йил.
  3. ↑ „Мемориал Непелы. Коляда выиграл, Воронов — второй, Самарин — пятый.“. 2017-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-октабр 2017-йил.
  4. ↑ „Финландиа Тропҳй. Цзинь выиграл, Коляда — четвёртый.“. 8-октабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-октабр 2017-йил.
  5. ↑ „Ростелеcом Cуп: Чен выиграл, Ханю — 2-й, Коляда — третий, Алиев — шестой.“. 18-июн 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2017-йил.
  6. ↑ „Cуп оф Чина: Коляда одержал итоговую победу, Цзинь — второй, Аарон — третий.“. 7-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2017-йил.
  7. ↑ „Финал Гран-при: Чен одержал победу, Уно — второй, Коляда — третий, Воронов — четвёртый.“. 26-июн 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июн 2018-йил.
  8. ↑ „Чемпионат России: Коляда одержал победу, Самарин — второй, Алиев — третий, Воронов — четвёртый.“. 12-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-июл 2018-йил.
  9. ↑ „⚡Коляда выиграл чемпионат России по фигурному катанию, Игнатов – 2-й, Кондратюк – 3-й“. Спорц.ру. 3-феврал 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ „Михаил Коляда. Произвольная программа. Мужчины. Чемпионат мира по фигурному катанию 2021“ (русча). 8-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2021-йил.
  11. ↑ „Коляда из-за травмы снялся с чемпионата Европы по фигурному катанию. Его заменит Мозалев“ (русча). Спорц.ру (9-январ 2022-йил). 26-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-январ 2022-йил.
  12. ↑ „Cомпетитион Ресулц: Микҳаил КОЛЙАДА“ (инглизча). ИСУ Ресулц. 2020-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган.