Mixail Pikulin
Михаил Григоревич Пикулин (1905.29.9, Острогожск шаҳри, Воронеж губернией — 1987.12.1, Тошкент) — тарихчи олим, шарқшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969). Тарих фанлари доктори (1961), профессор (1962). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1950—52 йилларда ҳарбий хизматни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти хорижий Шарқ бўлими мудири, ҳарбий хизматдан захирага чиққач, 1952—71 йилларда шу институтда хорижий Шарқ янги ва энг янги тарихи бўлими мудири ва илмий ишлар бўйича институт директори ўринбосари. Илмий фаолияти Афгонистон тарихи, этнографияси ва иқгисодиёти, шунинг-дек, хорижий Шарқ мамлакатларида сиёсий-иқтисодий аҳвол, мустамлакачиликка қарши кураш ва бошқаларга оид.
Манбалар
- Развитие националной экономики и култури Афганистана (1955-1960), Т., 1961; Вопроси истории, экономики и култури народов Средней Азии и зарубежного Востока, Т., 1970.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |