Mixail Prixojan
Михаил Александрович Прихожан (1910-йил, Наманган, Фарғона вилояти, Россия империяси — 1976-йил, Москва, СССР) — совет давлат арбоби, қурилиш бўйича йирик мутахассис.
| Михаил Прихожан | |
|---|---|
| Таваллуди |
1910-йил |
| Вафоти |
1976-йил Москва, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | меъмор |
| Турмуш ўртоғи | Полина Яковлевна Подгорецкая |
| Болалари | Владимир, Леонид, Анна Прихожан |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Михаил Прихожан 1910-йил Фарғона вилояти, Наманган шаҳрида таваллуд топган[1]. 1936-йилда Москва муҳандислик-қурилиш институтини (ҳозирги Москва давлат қурилиш университети) тугатган. Инсититутни тугатгач, Прихожан Москва автомобил заводи қурилишида ишлайди, заводда дастлаб иш бошқарувчи, кейинчалик қурилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 1940-йилда Тула шаҳридаги 1-сонли қурилиш трестининг бошқарувчиси вазифасида фаолият юритган[1]. 1941—1954-йилларда Прихожан СССР Қурилиш халқ комиссарлиги тизимида (кейинчалик СССР Оғир саноат корхоналарини қуриш вазирлиги), яъни 1941—1945-йиллари Челябинскдаги 8-сонли махсус қурилиш-монтаж бўлинмасида (Челябинскдаги бир қатор муҳим мудофаа иншоотларнинг ҳамда Миассдаги Урал автомобил заводи қурилишида)[2], 1945—1947-йилларда Украина ССР Днепропетровск шаҳридаги „Днепропетровекпромстрой“ ва „Южавтострой“ трестлари бошқарувчиси, 1947—1951-йилларда СССР Оғир саноат корхоналарини қуриш вазирлигининг марказий қурилиш бош бошқармаси бошлиғи, 1951—1954-йилларда „Москкоксострой“ трестининг бошқарувчиси бўлиб ишлаган, Москва кокс-газ заводи қурилишида қатнашган. 1954—1960-йиллари Прихожан „Главмосстрой“ тизимида (ҳудудий бўлим бошлиғи, кейинроқ эса трест бошлиғи) ишлаган ва кўп қаватли бинолар қурилишида иштирок этган. 1960—1967-йилларда СССР Давлат қурилиш қўмитасида бош мутахассис, кейинроқ бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган[1]. 1967—1970-йилларда СССР Қурилиш вазирлиги ҳайъати аъзоси[3], ишлаб чиқариш ва бошқариш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 1970-йилдан умрининг охиригача СССР Давлат қурилиш қўмитаси қошидаги қурилишга техник ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва механизациялаш марказий илмий-тадқиқот институтининг бюросида ишлаган.
Вафоти
Оиласи
Турмуш ўртоғи Полина Яковлевна Подгорецкая, уч нафар бўлган, ўғиллари Владимир ва Леонид, қизи психология фанлари доктори, профессор Анна Прихожан[3].
Унвон ва мукофотлари
СССРда хизмат кўрсатган қурувчи[2]. Ленин ордени ва 3 марта Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Прихожан Михаил Александрович“ (рус тилида). 2023-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Прихожан Михаил Александрович“ (рус тилида). 2023-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июн.
- ↑ 3,0 3,1 „К ЮБИЛЕЮ А.М. ПРИХОЖАН“ (рус тилида). 2022-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июн.