Михаил Александрович Сале (1899-йил 21-август — 1961-йил 17-август) – совет арабшунос олими ва таржимони эди. Сале "Минг бир кеча" асарини араб тилидан рус тилига биринчи бўлиб таржима қилган. Бундан ташқари, „Минг бир кеча“нинг Калкутта ИИ нашрида мавжуд бўлмаган етти эртакни ҳам рус тилига таржима қилган.

Сале 1919-1923-йилларда Санкт-Петербургдаги Шарқ тиллари Университетида таҳсил олган. 1926-йилда Санкт-Петербург давлат университетини тамомлаб, худди шу университетнинг Ғарб ва Шарқ адабиёти ва тилларини қиёсий таҳлил қилиш институтига ўқишга кирди. 1921-1922-йилларда Тошкентга сафар қилди ва у ерда маҳаллий институтларда маърузалар ўқиди. 1934-йилда СССР Ёзувчилар Уюшмасига қабул қилинди. У Тавфиқ Ал-Ҳаким ва бошқа ёзувчиларнинг асарларини таржима қилди.

Сале Тошкентдаги Боткинскоэ қабристонига дафн қилинган.

Асарлари (Рус тилида)

  • "Материали для датировки сказки об Ал-ад-дине Абу-ш-Шаалате (из „Тисячи и одной ночи“)
  • „Неизвестний вариант сказки о рибаке и духе из 1001 ночи“
  • „Алишер Навои как биограф“
  • „Мухаммед ал Хорезми — великий узбекский учений“.

Манбалар

  1. Исаак Филштинский. „О переводах 1001 ночи“ Тисяча и одна ноч. Избранниэ сказки (рус тилида). Шеҳеразаде.ру.
  2. „Сале Михаил Александрович“ (рус тилида). Агенцтво по уходу за памятниками и могилами в Ташкенте.