Mixail Skobelev
Михаил Дмитриевич Скобелев (1843-йил 29-сентабр, Санкт-Петербург — 1882-йил 7-июл, Москва) — Россия империясининг Туркистондаги босқинчилик урушларида фаол иштирок этган рус ҳарбий арбоби, инфантерия генерали (1881-йил). Бош штаб академиясини тугатган (1868-йил). 1869-йилда Ўрта Осиёга капитан унвони билан келган ва 8 йил ичида генерал-маёр унвони билан Россияга қайтган. Скобелев Хива хонлигини босиб олиш (1873-йил) ва Пўлатхон қўзғолони (1873— 1876-йиллар) ни бостиришда К. П. Кауфманнннг энг яқин ёрдамчиларидан бири бўлган. Андижонни вайрон қилиб аҳолисига 3300 рубл товон тўлатган. Қўқон хонлиги тугатилгач, 1876-йил 19 февралда ташкил қилинган Фарғона вилоятининг биринчи ҳарбий губернатори бўлган. Скобелев томонидан вилоят маркази Қўқон шаҳридан Янги Марғилонга кўчирилган. Туркистонда подшо Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини жорий қилишда қатъий фаоллик кўрсатган. Россия-Туркия уруши (1877—1878-йиллар) қатнашчиси. Ахалтака ҳарбий юришлари пайтида 2-Ахалтака экспедициясига раҳбарлик қилган. Кўктепа (Геоктепа) қалъаси ва Денгилтепа рус аскарлари томонидан эгаллангач (1881-йил 12 январ), Скобелевнинг буйруғи билан тирик қолган барча қалъа аҳолиси: 45000 киши (аёллар, қариялар, болалар) ёппасига қириб ташланган, уларнинг мол-мулки таланган ва Кўктепа ер билан яксон қилинган. Скобелев ашаддий шовинист ва мустамлакачи сифатида Туркистондаги туб халқларга паст назар билан қараган. Скобелев ҳақида маҳаллий аҳолида нафратли хотиралар сақланиб қолган. Скобелев 1882-йилда Санкт-Петербургда фожиали ўлдирилган. Фарғона вилоятининг маъмурий маркази бўлган Янги Марғилон (ҳозирги Фарғона) 1907—1924-йилларда Скобелев номи билан аталган[1].
| Михаил Дмитриэвич Скобелев | |
|---|---|
|
| |
| Фаргъона вилояти ҳарбий губернатори | |
|
Мансаб даври 1876-йил 5-март – 1877-йил 17-март | |
| Вориси | Александр Константинович Абрамов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1843-йил 29-сентабр Петропавловск қалъаси, Санкт-Петербург, Россия Империяси |
| Вафоти | 1882-йил 7-июл |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Мария Николаевна Гагарина |
| Онаси | Олга Николаевна Скобелева |
| Отаси | Дмитрий Иванович Скобелев |
| Алма матер | Санкт-Оэтербург Император Университети |
| Дафн этилган жойи | Заборово қишлоғи |
| Қўшин тури | пиёда аскарлар |
| Хизмат йиллари | 1861—1882 |
Скобелев Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олинишининг бевосита иштирокчиси. Тарих саҳифаларига жанг пайтида оқ мундир ва оппоқ отда жанг майдонида курашгани сабабли „оқ генерал[2]“ (туркча: Ак-паşа[3]) номи билан киритилган. Болгария ҳалоскори. Болгар халқи уни миллий қаҳрамон сифатида эзозлашади.
Ёшлиги ва таълими
Скобелев 1843-йил Санкт-Петербургда, бобоси бошлиқ бўлган Петропавловск қал’асида дунёга келган[2]. Отаси Дмитрий Иванович Скобелев армия генерали бўлган[4].
1866-йил кузида у генерал штаб академиясига ўқишга кирган. Штаб академиясини тамомлагандан сўнг, 1868-йилда Туркистонга юборилган. Икки йиллик танаффусни ҳисбга олмаганда (бу вақтда у Кавказ фронтида хизматда бўлган) у 1877-йилгача Марказий Осиёда қолган[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ "Скобелев Михаил Дмитриевич" ЎзМЕ. С-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-12 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Олдинги жумлалардан бири ёки бир нечтаси ҳозирда жамоат мулки бўлган нашрдан олинган матнни ўз ичига олади: Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Скобелев, Микҳаил Димитриéвич" Энcйcлопæдиа Британниcа 25 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс п. 193
- ↑ Форбес, Арчибалд „Солдиэрс И Ҳаве Кноwн“, . Мемориэс оф Wар анд Пеаcе, 2нд, Cасселл анд Cомпанй Лимитед, 1895 — 363–366-бет.
- ↑ „Дмитрий Иванович Скобелев | История, култура и традиции Рязанского края“. 62инфо.ру. 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-феврал.
Адабиёт
- Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1китоб [Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 1911-yilgi Encyclopædia Britannicadan olingan matnlarni oʻz ichiga olgan ZiyoSfera maqolalari
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- 1843-yilda tugʻilganlar
- 29-sentyabrda tugʻilganlar
- Kishilar
- 7-iyulda vafot etganlar
- 1882-yilda vafot etganlar
- Moskvada vafot etganlar
- Toshkentlik kishilar
- 1873-yilgi Xiva yurishi qatnashchilari
- Turkiston yurishi qatnashchilari
- Fargʻona viloyati (Rossiya imperiyasi) gubernatorlari
- Ashxobodlik kishilar
- Bolgariya milliy qahramonlari