Михаил Петрович Степанов (29-май 1908-йил, Самарқанд – 19-январ 2003-йил, Санкт-Петербург) – Совет ҳарбий механик муҳандиси, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Ленин номидаги Олий денгиз муҳандислик мактаби бошлиғи, вице-адмирал (1984)[2].

Михаил Петрович Степанов
Таваллуди 29-май 1908-йил[1]
Самарқанд, Россия империяси
Вафоти 19-январ 2003-йил(2003-01-19)
(94 ёшда)
Санкт-Петербург, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР, Rossiya bayrogʻi Россия
Унвони Вице-адмирал
Ҳарбий  қисм СССР денгиз флоти
Мукофотлари

Ҳаёти

Михаил Петрович Степанов 1908-йил 29-майда Россия империясининг Самарқанд шаҳрида (ҳозирги Ўзбекистон) туғилган.

1928-йилда Ўрта Осиё давлат университетининг 3-курсини тугатиб, Т. Ф. Э. Дзержинский номидаги Олий денгиз мактабининг механика бўлимига ўқишга киради. У ерни 1932-йил сентябрида тугатган.

Михаил Степанов Ленин сув ости кемасининг БC-5 гуруҳининг командири, 1934-йил январдан эса сув ости кеманинг электромеханик жанговар бўлими командири этиб тайинланди.

1935-йил апрелдан 12-сув ости дивизиясида механиги, 1936-йил августдан эса 2-сув ости бригадасида флагман механик бўлиб хизмат қилди. 1939-йил апрелдан Болтиқ флоти техник бошқармасининг 2-бўлими бошлиғи бўлган.

1940-йил декабрдан 1943-йил январгача К. Э. Ворошилов номидаги Ҳарбий денгиз академиясининг ҳарбий кемасозлик факултетида таҳсил олди.

1943-йил январдан ноябргача Ҳарбий денгиз флоти кемасозлик дирексиясининг назорат-қабул аппаратлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

1943-йил ноябр ойида у дизел бўлими бошлиғи, 1945-йил сентябрда кемасозлик бўлими бошлиғи, 1948-йил августда Ф.Э.Дзержинский номидаги ВВМИУ қошидаги мактаб директорининг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

1951-йил апрелдан 1952-йил июнгача А.Н.Крилов денгиз флоти академияси илмий ва ўқув ишлари бошлиғининг ўринбосари бўлди.

Михаил 1952-йил июлдан октябргача денгиз флотида фаолият юритди.

1952-йил октябр ойида у 2-ВВМИУ (Пушкин) раҳбари этиб тайинланди. 1953-йил 3-августда унга контр-адмирал муҳандис унвони берилди[3].

1959-йил декабрдан 1970-йил августгача А.Н.Крилов номидаги ВМАКВ бошлиғининг ўринбосари бўлди.

1970-йил август ойида у касаллик туфайли заҳирадан бўшатилган.

1971-йил 18-ноябрда унга вице-адмирал муҳандис унвони берилди. 1984-йил 26-апрелдан эса вице-адмирал ҳисобланади[4].

Михаил Петрович Степанов 2003-йил 19-январда вафот этган. У Санкт-Петербург яқинида, Пушкин шаҳридаги Қозон қабристонига дафн этилган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Степанов, Михаил Петрович (вице-адмирал)“. www.пеоплелифе.ру. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „СТЕПАНОВ МИХАИЛ ПЕТРОВИЧ“. www.элита-армй.ру. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ Барсуков И. И., Кондрашов А. В. Подводники-адмиралы отечественного флота. — М.: Клуб адмиралов, 2011. — С. 41. — 848 с. — ИСБН 978-5-9950-0137-9.. 
  4. ↑ Усик Н. П., Полях Я. И. Высшее военно-морское инженерное училище имени Ф. Э. Дзержинского. Исторический очерк. — Л.: ВВМИОЛУ имени Ф.Э. Дзержинского, 1990. — 408 с.. 

Ташқи ҳаволалар