Mixail Utkin
Михаил Василевич Уткин (1923-йил 14-март, Самара вилояти – 1991-йил 10-май, Тошкент[1]) – махсус хизмат кинологларининг 2-алоҳида полки бошлиғи, Қизил Армия аскари, 1-даражали Шуҳрат ордени (СССР) соҳиби.
| Михаил Василевич Уткин | |
|---|---|
| Таваллуди |
14-март 1923-йил Самара вилояти |
| Вафоти |
10-май 1991-йил (68 ёшда) Тошкент, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Михаил Уткин 1923-йил 14-мартда Самара вилояти Сизран шаҳрининг Октябр туманидаги Костичи қишлоғида туғилган. Таълим тўлиқ бўлмаган ўрта. Батраки стансияси депосининг таъмирлаш-механика устахонасида чилангар бўлиб ишлаган.
У 1942-йил май ойида кўнгилли бўлиб, Сизран тумани ҳарбий комиссарлиги орқали Қизил Армия сафига қўшилади. 1942-йил ноябрдан Улуғ Ватан уруши жангларида қатнашди. У Сталинград жангларида ярадор бўлди. Касалхонада тузалгандан кейин яна фронтга қайтди.
У танкларни йўқ қилувчи итларни ўргатувчи кинолог касбини танлаган. Михаил Уткин уруш тугагунга қадар яъни 1943-йил март ойигача Жануби-ғарбий фронтнинг 3-гвардия армияси қошида тузилган махсус хизмат кинологларининг 2-алоҳида полки таркибида хизмат қилди. 1943-йил 3-июлдан 6-июлгача бўлган жангларда Приволное қишлоғи яқинида душманнинг 7 аскари ва 2 мерганини йўқ қилди. „Жасорат учун“ медали билан тақдирланган.
Кейинчалик, жануби-ғарбий 4- ва 1-Украина фронтларидаги жангларида қатнашди.
1943-йил 27-августдан 25-октябргача бўлган жангларда Қизил Армия аскари Уткин 243-пиёда дивизиясининг 303-танкга қарши қирувчи дивизияси таркибида ҳаракат қилди. Жангларда у 15 нафар душман аскарини ўлдирган. 1944-йил 1-январда Ново-Троицкое фермаси ҳудудида душманнинг қарши ҳужумини қайтариш пайтида чап қўлидан ярадор бўлди. Ҳаммаси бўлиб, 1943-йил 27-августдан 1944-йил 2-январгача бўлган жангларда у 29 немис аскарини йўқ қилди.
Учинчи гвардия дивизияси қўшинларининг 1944-йил 22-январдаги буйруғи билан Қизил Армия аскари Михаил Василевич Уткин 3-даражали "Шуҳрат" ордени билан тақдирланган[2].
У 1944-йил 30-31-январда Никопол шаҳри яқинидаги ҳужум жангларида иштирок этди.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 10-апрелдаги фармони билан „жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги ҳамда жангларда кўрсатган жасорати учун Қизил Армия аскари Михаил Василевич Уткин 1-даражали “Шуҳрат" ордени билан тақдирланган. „Шон-шараф“ орденининг тўлиқ соҳибига айланган.
1946-йилда Михаил Уткин демобилизация қилинди.
У 1-даражали Ватан уруши ордени, 3-даражали Шон-шараф ордени ва „Жасорат учун“ медали билан тақдирланган.
Михаил Уткин 1991-йилда Тошкент шаҳрида вафот этди[3].
Адабиётлар
- Кавалеры ордена Славы трёх степеней: Краткий биографический словарь / Пред. ред. коллегии Д. С. Сухоруков. — М.: Воениздат, 2000. — 703 с. — 10 000 экз. — ИСБН 5-203-01883-9.
- Кургузов И. П. Солдатская доблесть. Ташкент, 1970.
Манбалар
- ↑ „УТКИН Михаил Васильевич :: Память народа“. www.памят-народа.ру. Қаралди: 17-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Бессмертный полк. Октябрьск. Уткин Михаил Васильевич“. www.мойполк.ру. Қаралди: 17-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Уткин Михаил Васильевич : Министерство обороны“. www.энcйcлопедиа.мил.ру. Қаралди: 17-ноябр 2023-йил.
- 14-martda tugʻilganlar
- 1923-yilda tugʻilganlar
- 1991-yilda vafot etganlar
- 10-mayda vafot etganlar
- Shuhrat ordeni bilan mukofotlanganlar
- Vatan urushi 2-darajali ordeni sohiblari
- Vatan urushi ordeni sohiblari
- Harbiy qabristonga dafn etilganlar (Toshkent)
- Jasurlik uchun medali bilan mukofotlanganlar
- 1-darajali Vatan urushi ordeni sovrindorlari
- Toshkentda vafot etganlar