Mixail Zoshchenko
Qiyofa
| Михаил Зошченко |
|---|
Михаил Михайлович Зошченко [1895.29.7 (10.8), Петербург – 1958.22.7, Ленинград] – рус ёзувчиси, ҳажвчи, „Оға-ини Серапионовлар“ адабий гуруҳининг аъзоси. 1921-йилдан вақтли матбуотда кичик асарлар билан мунтазам катнаша бошлаган. „Назар Илич, жаноб Синебрюховнинг ҳико-ялари“ тўплами (1922) ва ундан кейин ёзган ҳикоялари Зошченкони машҳур қилди. Зошченко илк асарлари („Ҳурматли фуқаролар“, 1926; „Кимнинг устидан куляпсиз?“, 1928)да янги иқтисодий сиёсат (НЕП) давридаги мешчанлар устидан кулади. „Қора шаҳзода“ (1936), „Қасос“ (1937), „Тарас Шевченко“ (1939) ва б. қиссалар муаллифи. Зошченко асарлари ВКП (б) МК нинг „Звезда“ ва „Ленинград“ журналлари тўғрисида" ги (1946) қарорида шўро воқелигига туҳмат сифатида аёвсиз танқидга учраган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |