Mixxat
Миххат — қадимда Олд Осиёда қўлланган, мих ёки поначаларга ўхшаш чизиқча (белги)ларни лой тахтачаларга ўйиб туширишдан иборат идеографии ёзув тури, милоддан аввалги 3минг йиллик бошларида шумерлар томонидан яратилган. Бунда айрим буюмлар ва умумий тушунчаларнинг номи расмлар билан ифодаланган, мас, оёқ тасвири „юриш“, „туриш“, „олиб кетиш“ маъ-ноларини англатган. Бундай белгилар миқдори 1000 тагача етган. Шумер М.и дастлаб юқоридан пастга, кейинчалик горизонтал ҳолда — чапдан ўнгга қараб ёзилган. Милоддан аввалги 3минг йилликнинг ўрталарида М.нинг сўз-бўғинли шакли пайдо бўлган, белгилар миқдори 600 тагача қисқартирилиб, расм-белгилар соддалаштирилган. Айни шу даврда шумер М.и аккадликлар (бобилликлар ва оссурияликлар) томонидан ўзлаштирилиб, сомий тилларга мослаштирилган, белгилар сони 300 тага туширилган. Аккадликлар ишлаб чиққан М. кейинчалик, милоддан аввалги 2— 1 минг йилликлар даврида бир қанча қўшни халқлар тиллари (хетт, элам, урарт, қад. форс ва бошқалар)га мослаштирилган ҳолда қўллана бошлаган. Бу даврда М.лар ҳарфтовушбўғин ёзувларига анча яқинлашиб, шундай ёзувларнинг келиб чиқишига асос бўлган. Милоддан аввалги 1минг йиллик охирларида М.лар ўрнини оромий йўзуви эгаллаган.
| Миххат | |
|---|---|
|
Туркиянинг Ван қалъасидаги Ксеркс И га оид уч тилли миххат ёзуви — Аҳамонийлар подшоҳлигининг қадимги форс, элам ва бобил тилларида миххат шаклида ёзилган шоҳона битиги. | |
| Ёзув типи | Логограмма ва силлабик ёзув |
| Тиллар | Шумер тили, Аккад тили, Амори тили, Эбла тили, Элам тили, Хетт тили, Хуррит тили, Каласма тили, Луви тили, Урарт тили, Пала тили ва Угарит тили |
| Ҳудуд | Шумер |
| Яратилган санаси | тах. 2900 БC — 100 АД |
| Ёзув йўналиши | чапдан ўнгга |
| Ривожи | Прото-миххат (прото-ёзув) |
| Қардошлари | мавжуд эмас; угарит ёзуви ва қадимги форс глифларининг шаклига таъсир кўрсатди |
| ИСО 15924 | Хсух (020), Миххат, Шумер-Аккад |
М.да битилган жуда кўп ёдгорликлар — тарихий ёзувлар, турли расмий ҳужжатлар, оғзаки ижод намуналари, луғатлар, илмий асарлар, диний матнлар сақланиб қолган. Турли халқларга мансуб М.ларни ўрганиш, дешифровкалаш ХИХ асрдан, аниқроғи, 1802-йилдан бошланиб, ХХ асрнинг ўрталаригача давом этган. Немис, франсуз, инглиз, чех, рус олимлари М.ларни дешифровкалашда фаол иштирок этиб, бу соҳада кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борганлар.
Адабиёт
- Фридрих И., История писма, пер. с нем., М., 1979.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |