Миёнча, патнис (форс, миён — ўрта) —

1) меҳмонлар (аёллар) томонидан тўйга дастурхон ичида, патнисда олиб бориладиган ширинлик, совға. Асосан, никоҳ ва суннат тўйларида раем бўлиб, фақат бир турдаги ширинлик (қанд, пашмак, майиз ва бошқалар) лардан иборат бўлади. М. устига кийимлик қўйилади;

2) тўйга келган меҳмонлар олдига патнисда қўйиладиган қанд-қурс, нон, қатлама, мева ва бошқа (Ўзбекистоннинг айрим жойларида таксимчаларда қўйиладиган майиз-парварда). Тўйларни ўтказишда янги одатлар расм бўлиши билан бу турдаги М. таомилдан қолиб бормоқда (эндиликда меҳмонлар олдиндан тузаб қўйилган дастурхонга таклиф этилади).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил