Mizansahna
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мизансаҳна, мизанссена (франс. мисе эн сcене — саҳнада жойлашиш) — спектакл давомида (муай-ян вақтда) саҳнада актёрларни жойлаштириш, ҳаракатлантириш ва ўзгартириш тартиби. М. воқеа иштирокчилари ҳаракатларини, улар ўртасидаги муносабатларни ва асарнинг ғоявийбадиий ечимини ҳал қилишда муҳим восита ҳисобланади. М. режиссёр томонидан тўғри ҳал этилса, спектаклда уйғунлик, яхлитлик ҳосил бўлади. М. орқали томоша услуби, жанр хусусиятлари, давр руҳи, тарихий шароит ҳамда асарнинг режиссёрлик талқини ўз ифодасини топади. Аниқ М. танлаш жараёни рассом иши билан боғлиқ бўлиб, у режиссёр билан биргаликда спектаклнинг мақбул, тўғри ечимини топиб, саҳна ҳаракати учун шароит яратади. Ҳар бир М. актёр томонидан психологик асосланган бўлиб, табиий, узвий ҳолда ифода этилиши лозим. М. режиссёрлик санъатида муҳим ўринга эга, режиссёр услубини, маҳоратини намойиш этувчи амалийсаҳнавий композиция туридир. Маннон Уйғур, Тошхўжа Хўжаев, Баҳодир Йўлдошев, Мансур Рав-шанов, Олимжон Салимое каби режиссёрлар М. усталаридир.
Кинода М. театрдагидан фарқли ўлароқ, кинокамера орқали мизанкадр (яъни кадрлар монтаж занжирига киритилиб, экран юзасида композиция ҳолатига келтирилган томоша) яратишнинг дастлабки шарти бўлиб хизмат қилади. Кинода М. ишлаб чиқишда режиссёр, рассом ва оператор ҳамкорликда фақат актёрларнинг жойлашиши ва ҳаракатинигина эмас, балки кинока-меранинг ҳаракатдаги ёки турғун ҳолати, ишлатилаётган кўзгу (обектив) тури, суратга олиш ракурси, еруғлик динамикаси ва бошқаларни ҳисобга олади. М. режиссуранинг энг муҳим унсурларидан бўлиб, кинода ҳам филмнинг услуби ва жанрини белгиловчи асосий омилдир.
Муҳсин Крдиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |