Mnemonika

Мнемоника (қадимги юнонча: μνημονικόν – эслаб қолиш санъати) — сунъий ассоциациялар ҳосил қилиш йўли билан эсда олиб қолишни осонлаштирувчи ва хотира ҳажмини кенгайтирувчи усуллар тизими. Бу юнон мифологиясидаги хотира маъбудаси номи – Мнемосйне билан боғлиқ.
Баъзи мнемонистлар ўзлаштиришда ҳар хил сунъий усулларни қўллашга ўрганганлиги туфайли катта ҳажмдаги, ҳатто маъносиз материални тез эсда олиб қолиш қобилиятига эришадилар. Лекин хотира самарадорлигини туб маънода ошириш учун сунъий усуллардан фойдаланиш иккинчи даражали ҳамда ёрдамчи бўлиб ҳисобланади. Умуман, механик равишда ёд олишга қараганда маъносини тушуниб ёд олиш маъқул ва самарали усулдир[1].
Ўзбекистонда мнемоника
Ўзбекистон мнемоспорт федерацияси ташкил топгандан кейин унинг президенти Даврон Турдиев ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2022-йилда Самарқанд шаҳрида „Ал Бухорий“ номидаги халқаро мусобақа ташкил этилган[2]. Унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 82 нафар иштирокчи ғолиблик учун курашган[3].
Манба
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Юртимизда илк маротаба Мнемоника бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда“ (20-ноябр, 2022-йил.). 2024-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-январ, 2024-йил..
- ↑ „Кучли хотира эгалари аниқланди“ (18-декабр, 2022-йил.). Қаралди: 15-январ, 2024-йил..
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |