Mo Yan
Гуан Мое (管谟业; 1955-йил 17-февралда туғилган, Мо Ян тахаллуси билан машҳур, хитойча: 莫言), хитойлик ёзувчи. АҚШнинг ТИМЕ янгиликлар журнали мухбири Доналд Моррисон уни „Хитойлик ёзувчилар орасидаги энг машҳур, энг кўп тақиқларга учраган ёзувчи“ деб атаган. Жим Лич уни Франз Кафка ёки Жозеф Ҳеллерга хитойча жавоб берадиган ёзувчи деб атаган. 2012-йилда Мо „халқ эртаклари, тарих ва замонамизни галлюцинацион реализм билан уйғунлаштирган“ ёзувчи сифатидаги фаолияти учун адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
У Ғарб ўқувчилари орасида1986-йилда ёзилган „Ред Соргҳум“ романи билан танилган бўлиб, унинг дастлабки икки қисми асосида „Ред Сргҳум“ (1988) филми суратга олинган бўлиб, у „Голден Беар“ мукофоти билан тақдирланган[1]. У 2005-йилда Италияда Халқаро Нонино мукофотига сазовор бўлган. 2009-йилда эса Оклаҳома университетининг Хитой адабиёти бўйича Неwман мукофотининг биринчи лауреати бўлди.
Ёшлик даври
Мо Ян 1955-йилнинг феврал ойида Хитой Халқ Республикасининг Шандонг провинсияси шимоли-шарқидаги Гаоми шаҳарчасининг Пинган қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. У оилада энг кичик фарзанд бўлган. Унинг иккита катта акаси ва опаси бор эди. Оиласи ўртадан юқори деҳқон табақасига мансуб бўлган[2]. Cултурал Револутион (Маданий инқилоб) бошланганда Мо 11 ёшда эди, ўшанда у мактабни ташлаб кетиб, деҳқон бўлиб ишлаган. 1973-йилнинг кузида пахта мойини қайта ишлаш заводида иш бошлади. Греат Леап Форwард (Буюк сакраш) дан маданий инқилобгача бўлган кетма-кет сиёсий кампанияларга тўғри келган бу даврда унинг адабиётга кириши асосан Мао Цзедун даврида социалистик реалистик услубдаги романлар билан чегараланган бўлиб, улар асосан синфий кураш мавзуларига қаратилган эди[3].
1976-йилда Маданий инқилоб тугаши билан Мо Халқ Озодлик Армияси (ПЛА) сафига кирди ва ҳали аскар бўлган давридаёқ ижод қилишни бошлади. У ёзувчи сифатида фаолият бошлаган инқилобдан кейинги даврда Хитой адабиётининг лирик ва эпик асарлари, шунингдек, Wиллям Фаулкнер ва Габриэл Гарcиа Марқуэз каби хорижий муаллифларнинг таржималари унинг асарларига таъсир кўрсатди[4].
1984-йилда у ПЛА журналининг адабий мукофотига сазовор бўлди ва ўша йили Пеоплеъс Либератион Армй Арц Cоллегега ўқишга кириб, ўша ерда биринчи марта Мо Ян тахаллусини олди. У 1984-йилда ўзининг биринчи „Транспарент Раддиш“ номли романини, 1986-йилда „Ред Соргҳум“ни нашр этди ва шу билан миллий миқёсда тан олинган ёзувчи сифатида ўз фаолиятини бошлади. 1991-йилда у Лу Хун адабиёт мактабининг ижодкорлик аспирантурасини тамомлаб, Пекин Нормал университетининг адабиёт бўйича магистри даражасини олган.
Тахаллус
"Мо Ян" — хитойча „гапирма“ деган маънони англатади. Мо Ян бу тахаллус тарихи ота-онасининг1950-йиллардаги Хитойдаги инқилобий сиёсий вазият туфайли ташқарида ўз фикрини айтмаслик ҳақидаги огоҳлантириши билан боғлиқлигини айтади. Шунингдек, у Мо Яннинг Хитой сиёсий ва жинсий тарихини қайта талқин қилувчи асарлари мавзусига ҳам тегишли.
Профессор Давид Wангга берган интервюсида Мо Ян ўзининг тахаллус сабабли гонорар ололмай қолгани учун „ҳақиқий исмини“ Мо Янга ўзгартирганини айтган эди[5].
Асарлари
Мо Ян ёзувчи сифатида ижодини ислоҳот ва очиқликлар даврида бошлаган, хитой тилида ўнлаб ҳикоя ва романлар нашр эттирган. Унинг биринчи нашр этилган қиссаси 1981-йил сентябрида чоп этилган „Баҳор кечасида ёмғир ёғди“ асари ҳисобланади[6].
1986-йилда унинг биринчи романи „Ред Соргҳум“ (1987) ни ташкил этган бешта қисм кетма-кет нашр этилди. Бу 1923-йилдан 1976-йилгача бўлган Шандонг оиласининг авлодлари ҳақида хронологик бўлмаган романдир. Муаллиф Хитой тарихидаги Иккинчи Хитой-Япония уруши, 1949-йилги Коммунистик инқилоб ва Маданий инқилоб каби тўнтаришларни ноанъанавий тарзда, масалан. босқинчи япон аскарлари нуқтаи назаридан ёритиб беришга ҳаракат қилган.
Унинг иккинчи романи "Тҳе Гарлиc Балладс" реал воқеага, яъни Гаоми шаҳарчаси деҳқонлари экинларини сотиб олмайдиган ҳукуматга қарши кўтарган қўзғалонга асосланган. "Тҳе Републиc оф Вине" — бу гастрономия ва алкогол ҳақидаги сатира бўлиб, каннибализм метафорасидан фойдаланиб, Лу Хунга эргашиб, ўзини ўзи йўқ қилаётган хитойликлар тасвирланади. „Биг Бреасц анд Wииде Ҳипс“ асари япон ўқлари остида парчаланиб кетган бувидан тортиб, бола персонажлардан бири Шанггуан Жинтонг ўз шаҳридаги ҳар бир аёлнинг кўкрагини силаб дуо қилган фестивалгача бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Китоб Хитойда мунозараларга сабаб бўлди, чунки баъзи сўл танқидчилар асар коммунистик аскарларни салбий томондан тасвирлаган деган фикрни билдиришган эди.
Мо Ян „Лифе анд Деатҳ аре Wеаринг Ме Оут“ асарини атиги 42 кун ичида ёзиб тугатган. У асл қўлёзмадаги 500 000 дан ортиқ белгиларни анъанавий хитой қоғозида фақат сиёҳ ва ёзув чўткасидан фойдаланиб ёзган. У ўз романларини пинйин усулидан кўра қўлда ёзишни афзал кўради, чунки ёзувчи пинйин усули „сўз бойлигини чеклайди“ деб ҳисоблайди. „Лифе анд Деатҳ аре Wеаринг Ме Оут“ Хитойда ер ислоҳоти ҳаракати пайтида турли ҳайвонлар қиёфасида қайта туғилган уй эгасининг ҳикояси ҳақидаги метафантастик асардир. Уй эгаси коммунистик жамиятни кузатиб, унинг устида кулади, масалан, у коммунизм қоидаларига (меники -сизники, сизники — меники) кўра (эшак қиёфасида) икки хачирни ўзи билан овқатни баҳам кўришга мажбурлайди.
"Поw!" Мо Яннинг Нобел мукофотини олганидан кейин инглиз тилига таржима қилинган биринчи асари бўлиб, у ўз қишлоғида жуда кўп гўшт ейиши билан машҳур бўлган Луо исмли бола ҳақида ҳикоя қилади[7]. Унинг қишлоғи аҳолиси шунчалик гўштхўр бўлганидан, у ерда коррупсия кучайиб кетади[8]. „Поw!“ асари Мо Яннинг ёзиш услубини „галлюцинацион реализм“ сифатида мустаҳкамлади[9]. Яна бир асарларидан бири, Яннинг нашр этилган сўнгги романи. „<и>Фрог</и>“ Хитойнинг Битта оилада битта фарзанд сиёсатининг сабаблари ва оқибатларига қаратилган. Хитойнинг Гаоми номли кичик шаҳарчасида яшовчи ҳикоячи Тадполе холаси Гугу ҳақида ҳикоя қилади, у бир вақтлар доя бўлиб ишлаб, дунёга янги ҳаёт олиб келгани учун қаҳрамон бўлган, энди эса аборт қилувчи ҳамшира сифатида янги ҳаётларга чек қўйиш билан банд[10]. Wашингтон Пост газетасидан Стевен Мооре шундай деб ёзади: „Бу Мо Яннинг бадиий адабиётга жозибали дадил ёндашувининг яна бир намойиши. Нобел қўмитаси оқилона танлов қилди[11].
Асарларнинг таъсири
Мо Яннинг „Тҳе Олд Гун“ асаридаги афсонавий реалистик ёзув услуби орқали анъанавий қадриятларни етказиб бериш қобилияти Хитойнинг тезкор модернизациясига янги назар билан қараш имконини берди. Мо Яннинг бу қисқа ҳикояси „Хунген мовемент“ хитой адабий ҳаракати учун намуна бўлиб, кўпчиликнинг анъанавий қадриятларга қайтишига таъсир қилди. Ушбу ҳаракат 1980-йилларда Хитойнинг тезкор модернизация қилиниши туфайли маданий ўзига хосликни йўқотиш қўрқувини акс эттиради.
Мо Яннинг дурдона асарлари инглиз тилига таржимон Ҳоwард Голдблатт томонидан таржима қилинган. Голдблатт (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-28 санасида архивланган) Хитой маданиятини мақсадли аудиторияга самарали тарзда етказиб бера олди.
Таъсирлар
Мо Ян асарлари асосан ижтимоий шарҳларга асосланган бўлиб, унга Лу Хун социал реализми ва Габриэл Гарcиа Марқуэзнинг сеҳрли реализми кучли таъсир кўрсатади. Анъанавий хитой адабиётидан у фолклорга асосланган „Wатер Маргин“ классик эпик романидан чуқур илҳомланган. У, шунингдек, „Жоурней то тҳе Wест“ („Ғарбга саёҳат“) ва “Дреам оф тҳе Ред Чамбер" асарларини ҳам ижодий шакллантирувчи таъсир сифатида айтиб ўтган. Мо Яннинг ёзиш услубига олти сулола, Чуанқи, Мин ва Қинг сулолаларининг дафтар романлари (ноутбоок новелс) ва айниқса, халқ оғзаки адабиёти ҳам таъсир кўрсатган. Унинг ижоди буларнинг барчасини бирлаштириб, жаҳон адабиётидаги энг ўзига хос овозлардан бирига айланади.
Ўзи чет эл муаллифларининг асарлари таржимасини ўқишни канда қилмайдиган Мо Ян бошқаларга ҳам жаҳон адабиётини мутолаа қилишни қаттиқ тарғиб қилади. 2009-йилги Франкфурт китоб кўргазмасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида у Гоэтҳтенинг „жаҳон адабиёти“ ғоясини муҳокама қилиб, „адабиёт мамлакатлар ва халқларни бир-биридан ажратиб турувчи тўсиқларни енгиб ўта олади“, деб таъкидлади.
Услуб
Мо Яннинг асарлари галлюцинацион реализм билан ажралиб турадиган ва қора юмор элементларини ўз ичига олган эпик тарихий романлар ҳисобланади. Мо Яннинг ёзув тили ранг ифодаларини хаёлий ишлатиши билан ажралиб туради. Мафкура таъсирига қарамай ўсишда давом этаверадиган очкўзлик ва коррупсия иллатлари Мо Ян асарларидаги асосий мавзусидир. У ўзи туғилган ҳудуд — Шандонг провиндиясидаги шимоли-шарқий Гаоми шаҳарчасини асарларидаги воқеалар учун макон сифатида танлайди ва ҳодисаларниўзни қамаштирувчи, мураккаб ва кўпинча шафқациз тасвирларидан фойдаланган ҳолда ёритади. Мо Яннинг айтишича, у Wиллиам Фолкнернинг „Тҳе Соунд анд тҳе Фурй“ романини ўқиганидан кейин оиласи, таниш одамлари, қишлоқ аҳолисини ўз қаҳрамонларига айлантириши мумкинлигини тушунган. У асарларида ишчилар ва амалдорларни абсурд вазиятларга солиб, социалистик реализм жанрини танқид қилади.
Мо Ян ёзиш услуби „ўтмиш ва бугун, ўлим ва ҳаёт, шунингдек, яхши ва ёмон“ ўртасидаги фарқларнинг хиралашганлиги билан ажралиб туради. Мо Ян ўз романларида ўзи бошдан кечирган айрим ҳодисаларни бироз ўзгартириб, қайта ҳикоя қилувчи ярим автобиографик қаҳрамон сифатида намоён бўлади. Унинг аёл қаҳрамонларида кўпинча анъанавий гендер роллари кузатилмайди, масалан, „Биг Бреасц анд Wиде Ҳипс“ филмидаги Шанггуан оиласидаги она образи, ўғил фарзанд кўра олмайди, аксинча, зинокорлик қилиб, швед миссионери, япон аскари ва яна кимлардандир қиз фарзанд дунёга келтиради. „Биг Бреасц анд Wиде Ҳипс“ да эркак кучи ҳам киноя билан тасвирланган, умуман олганда, романда фақат битта эркак қаҳрамон мавжуд.
Асарлар рўйхати
Мо Ян 11 та роман, бир қанча новелла ва ҳикоялар тўпламини ёзган.
Бу 2012-йилда Хитойда (Мо Ян Нобел мукофотини олганидан кейин) тўплам сифатида нашр этилган асарларнинг тўлиқ рўйхати..
Романлар
- 《红高粱家族》 Ред Соргҳум (1986)
- 《天堂蒜薹之歌》 Тҳе Гарлиc Балладс (1988)
- 《十三步》 Тҳиртеэн Степс (1988)
- 《食草家族》 Тҳе Ҳербивороус Фамилй (1993)
- 《酒国》 Тҳе Републиc оф Wине: А Новел (1993)
- 《丰乳肥臀》 Биг Бреасц &амп; Wиде Ҳипс (1995)
- 《红树林》 Ред Форест (1999)
- 《檀香刑》 Сандалwоод Деатҳ (2001)
- 《四十一炮》 Поw! (2003)
- 《生死疲劳》 Лифе анд Деатҳ Аре Wеаринг Ме Оут (2006)
- 《蛙》 Фрог (2009)
Қисқа ҳикоялар ва новеллалар тўплами
- 《白狗秋千架》 Wҳите Дог анд тҳе Сwинг (30 шорт сториэс, 1981-1989)
- 《与大师约会》 Меэтинг тҳе Мастерс (45 шорт сториэс, 1990-2005)
- 《欢乐》 Жой (8 новеллас; сих оф тҳем аре публишед ин Энглиш ас Эхплосионс анд Отҳер Сториэс)
- 《怀抱鲜花的女人》 Тҳе Wоман wитҳ Флоwерс (8 новеллас, 2012)
- 《师傅越来越幽默》Шифу, Ёу’лл До Анйтҳинг фор а Лаугҳ (9 новеллас, 2001; оне оф тҳем, Чанге, ис публишед индепендентлй ин Энглиш)
- 《晚熟的人》А Лате Блоомер (12 новеллас анд шорт сториэс, 2020[12])
Бошқа асарлар
- 《会唱歌的墙》 Тҳе Wалл Cан Синг (60 эссайс, 1981-2011)
- 《我们的荆轲》 Оур Жинг Ке (плай)
- 《碎语文学》 Брокен Пҳилосопҳй (интервиэwс, онлй аваилабле ин Чинесе)
- 《用耳朵阅读》 Эарс то Реад (спеэчес, онлй аваилабле ин Чинесе)
- 《盛典:诺奖之行》 Гранд Cеремонй
Мукофот ва унвонлар
- 1998: Неустадт Интернатионал Призе фор Литературе, cандидате
- 2005: Кирияма Призе, Нотабле Боокс, Биг Бреасц анд Wиде Ҳипс
- 2005: Интернатионал Нонино Призе
- 2005: Доcтор оф Леттерс, Опен Университй оф Ҳонг Конг
- 2006: Фукуока Асиан Cултуре Призе ХВИИ
- 2007: Ман Асиан Литерарй Призе, номинеэ, Биг Бреасц анд Wиде Ҳипс
- 2009: Неwман Призе фор Чинесе Литературе, wиннер, Лифе анд Деатҳ Аре Wеаринг Ме Оут
- 2010: Ҳонорарй Феллоw, Модерн Лангуаге Ассоcиатион
- 2011: Мао Дун Литературе Призе, wиннер, Фрог
- 2012: Нобел Призе ин Литературе
Фахрий докторлик унвони
- 2013: Тҳе Cитй Университй оф Неw Ёрк, Унитед Статес[13]
- 2013: Фо Гуанг Университй, Таиwан[14]
- 2014: Софиа Университй, Булгариа[15]
- 2014: Тҳе Опен Университй оф Ҳонг Конг, Чина[16]
- 2014: Тҳе Университй оф Маcау, Чина[17]
- 2017: Ҳонг Конг Баптист Университй, Чина[18]
Адаптациялар
Мо Яннинг бир қанча асарлари асосида филмлар суратга олинган:
- Ред Соргҳум (1987) (диреcтед бй Зҳанг Йимоу)
- Тҳе Сун Ҳас Эарс (1995) (диреcтед бй Йим Ҳо, адаптатион оф Грандма Wеаринг Ред Силк)
- Ҳаппй Тимес (2000) (диреcтед бй Зҳанг Йимоу, адаптатион оф Шифу: Ёу’лл До Анйтҳинг фор а Лаугҳ)
- Нуан (2003) (диреcтед бй Ҳуо Жианқи, адаптатион оф Wҳите Дог Сwинг)
Яна қаранг
- Чинесе литературе
- Лист оф Нобел лауреатес ин Литературе
- Лист оф Чинесе wритерс
Ҳаволалар
{{Манбалар|30эм|рефс=[19]
Қўшимча ўқиш
- Чинесе Wритерс он Wритинг феатуринг Мо Ян. Эд. Артҳур Сзе. (Тринитй Университй Пресс, 2010).
- ↑ Инге, М. Тҳомас (1990). „Мо Ян анд Wиллиам Фаулкнер: Инфлуэнcес анд Cонфлуэнcес“. Фаулкнер Жоурнал. 6-жилд, № 1. 15–24-бет. ИССН 0884-2949. ЖСТОР 24907667.
- ↑ Леунг, Лаифонг. Cонтемпорарй Чинесе Фиcтион Wритерс: Биограпҳй, Библиограпҳй, анд Cритиcал Ассессмент (инглизча). Тайлор & Франcис Гроуп, 2016 — 197-бет.
- ↑ Анна Сун.
- ↑ Лаугҳлин, Чарлес. „Wҳат Мо Ян'с Детраcторс Гет Wронг“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (17-декабр 2012-йил). Қаралди: 17-декабр 2012-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ СW12Х - ЧинаХ. „ЧинаХ: Интродуcинг Мо Ян“ (18-феврал 2015-йил). 2022-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 2012“ (инглизча). НобелПризе.орг. Қаралди: 10-май 2022-йил.
- ↑ „Поw! бй Мо Ян – ревиэw“ (инглизча). тҳе Гуардиан (18-январ 2013-йил). Қаралди: 7-декабр 2021-йил.
- ↑ Гарнер, Дwигҳт. „А Меатй Тале, Cарнивороус анд Тwистед“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1-январ 2013-йил). Қаралди: 7-декабр 2021-йил.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 2012“ (инглизча). НобелПризе.орг. Қаралди: 7-декабр 2021-йил.
- ↑ Ҳогенсен, Брооке Анн (1-ноябр 2015-йил). „Мо Ян, Фрог: А Новел“. Транснатионал Литературе (инглизча). 8-жилд, № 1. ИССН 1836-4845.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Мооре, Стевен. „Боок ревиэw: 'Фрог,' бй Мо Ян“. Wашингтон Пост (23-март 2015-йил). Қаралди: 6-декабр 2021-йил.
- ↑ „Мо Ян релеасес 1ст бодй оф неw wоркс синcе Нобел wин“. Чина Даилй (31-июл 2020-йил). Қаралди: 26-сентабр 2020-йил.
- ↑ „И.Б.3 –CИТЙ CОЛЛЕГЕ - ҲОНОРАРЙ ДЕГРЕЭС ТО БЕ АWАРДЕД АТ ТҲЕ CОЛЛЕГЕ'С АННУАЛ CОММЕНCЕМЕНТ CЕРЕМОНЙ ОН МАЙ 31, 2013“. Қаралди: 7-ноябр 2018-йил.
- ↑ „佛光大學頒授莫言榮譽文學博士學位“. www.cна.cом.тw. 8-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2022-йил.
- ↑ „Ҳанбан-Неwс“. энглиш.ҳанбан.орг. 22-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2018-йил.
- ↑ Конг. „Тҳе Опен Университй оф Ҳонг Конг: Опенлинк Вол 23 Иссуэ 4 (Деc 2014)“. www.оуҳк.эду.ҳк. Қаралди: 7-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Неwс Эхпресс: Нобел лауреате Мо Ян спеакс он Чинесе литературе ат УМ“. ум2.умаc.мо. 31-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Ҳонорарй Доcторатес анд Ҳонорарй Университй Феллоwс - ҲКБУ“. www.ҳкбу.эду.ҳк. Қаралди: 7-ноябр 2018-йил.
- ↑ Ян, Мо; Яо, Бенбиао (2010-йил июл). „А Wритер Ҳас а Натионалитй, бут Литературе Ҳас Но Боундарй“. Чинесе Литературе Тодай. 1-жилд, № 1. 22–24-бет. дои:10.1080/21514399.2010.11833905. С2CИД 194781082.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам)