Универсал Мобиле Сйстемс МЧЖ (УМС МЧЖ , Мобиуз) — Мобиуз савдо белгиси остида 4Г ЛТЕ, УМТС ва ГСМ стандартларида замонавий мобил овозли хизматлар ва мобил Интернетга уланишни таъминловчи Ўзбекистондаги телекоммуникация компанияси.

Мобиуз (Универсал Мобиле Сйстемс МCҲЖ)
Тури МCҲЖ
Хизматлари Мобил алоқа хизматлари
Қачон асос солинган 2014
Жойлашуви Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон, Тошкент

„УМС“ МЧЖ таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳисобланади. Компаниянинг марказий офиси Тошкент шаҳрида жойлашган. Тошкент, Амир Темур шоҳ кўчаси 24. Уяли алоқа операторининг тижорат ишга туширилиши 2014 -йил 1-декабрда бўлиб ўтган.[1].

Тарихи

УМС Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 31-июлдаги "Мобил алоқа хизматлари кўрсатиш бўйича „Универсал Мобиле Сйстемс“ қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги 208-сон қарори асосида ташкил этилган.

УМС операторининг дастлабки устав фонди Ўзбекистон томони томонидан аввал маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган телекоммуникация ускуналари ва бошқа мол-мулкни қўшиш, сўнгра операторнинг устав фондидаги 50,01 фоиз улушини МТС ХАЖ мулкига текин ўтказиш йўли билан шакллантирилди.

УМС мобил радиотелефон (уяли) алоқа тармоғини ташкил этиш учун радиотебраниш чизиқлари, мобил радиотелефон (уяли) тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича телекоммуникация соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар ажратди.Аалоқа, маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро алоқа тармоқлари, маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда теле ва радиоэшиттириш дастурларини тарқатиш (эшиттириш) бўйича телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун. Шунингдек, телефон рақамлаш сиғимлари ажратилиб, алоқа каналлари ва зарур техник ресурслар ижарага берилди.

2014-йил 1-декабрдан „Универсал Мобиле Сйстемс“ МЧЖ тармоғи тижорат фойдаланишга топширилди.

2016-йил 8-август куни „ МТС“ ХАЖ ўзининг 50,01 фоиз улушини Ўзбекистон томонига сотди, натижада Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигиҳузуридаги Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази давлат унитар корхонаси Ўзбекистон компаниянинг 100 фоиз эгасига айланди.

2018-йил 21-ноябрда „Универсал Мобиле Сйстемс“ МЧЖ устав капиталида давлат улуши Дигитал Труст жамғармасига[2][3] ўтказилди.

2019-йил 2-декабрдан бошлаб компания Мобиуз[4] савдо белгиси остида фаолият юритмоқда.

2021-йил 19-июл Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5187-сон қарорига мувофиқ, „УМС“ МЧЖ таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳисобланади.

Жорий фаолият

Мобил оператор „УМС“ МЧЖнинг 2019—2021-йилларга мўлжалланган ривожланиш консепсияси асосида фаолият юритади.[5]

  • Абонентлар сони 6 миллиондан ортиқ[6].
  • 2020-йилда компания бутун мамлакат бўйлаб 1300 дан ортиқ БС ўрнатди[6].
  • 2021-йилда республика бўйлаб 1000 дан ортиқ БС ни ишга тушириш режалаштирилган.
  • 2021-йилда Мобиуз техник жамоаси 2200 дан ортиқ 4Г ЛТЕ БС’ни муваффақиятли ишга туширди, улардан 1500 дан ортиғи инвестиция лойиҳасининг бир қисми эди.
  • Жорий йилда Мобиуз’дан биринчи 5Г база стансиялари Тошкент шаҳрида ўрнатилди. 1-декабр куни компаниянинг 7 йиллиги муносабати билан бешинчи авлод тармоқларини синовдан ўтказиш муваффақиятли якунланди ва уларни 2022-йилда тўлиқ ишга туширишга тайёргарлик ишлари бошланди.
  • 2021-йил апрел ойида Мобиуз Ўзбекистонда биринчи бўлиб эСИМ орқали рақамларни улаш хизматини ишга туширди. Технологик инновациялар тезда абонентлар орасида машҳурликка эришди ва телекоммуникация хизматларини ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди.

Мукофотлар

  • 2018-йил 29-сентабр — ИCТ Эхпо-2018 кўргазмасида энг яхши стенд дизайни учун мукофотланди.
  • 2017-йил 23-сентабр — ИCТ Эхпо-2017 кўргазмасидаги стенднинг энг яхши ахборот ёрдами учун мукофотланди.

Манбалар

  1. ↑ „УМС запустит сеть с 1 декабря“. Газета.уз (2014-йил 25-сентябр). 2015-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
  2. ↑ „Постановление Президента Республики Узбекистан «О мерах по дальнейшей модернизации цифровой инфраструктуры в целях развития цифровой экономики»“. УзА (2018-йил 21-ноябр). 2019-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-ноябр.
  3. ↑ Постановление Президента Республики Узбекистан от 21 ноябр 2018 года № ПП-4022 «О мерах по дальнейшей модернизации цифровой инфраструктуры в целях развития цифровой экономики»
  4. ↑ Мобиуз. „УМС трансформируется в Мобиуз“. Мобиуз (2 декабря 2019 г.). Қаралди: 2019-йил 2-январ.
  5. ↑ „МОБИ.УЗ“. cомпанй.моби.уз. Қаралди: 2021-йил 11-январ.
  6. ↑ 6,0 6,1 „МОБИ.УЗ“. cомпанй.моби.уз. 2021-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-январ.

Ҳаволалар

ҳттпс://www.фаcебоок.cом/мобиуз.узбекистан

ҳттпс://вк.cом/мобиуз

ҳттпс://www.инстаграм.cом/мобиуз.узбекистан/

ҳттпс://т.ме/МйМобиуз