Mobutizm
Мобутизм — Заирдаги (ҳозирги Конго Демократик Республикаси) Инқилобий Халқ Ҳаракати сиёсий партиясининг мафкураси. Бу 1965-йилдан 1997-йилгача мамлакатда сиёсий мафкура эди[1][2]. Мобутуизм мафкураси Мобуту Сесе Секо томонидан ўз ғоялари ва сиёсий эътиқодлари асосида яратилган. У шунингдек, ўзининг шахсга сиғинишни шакллантирган ва мустаҳкамлаган тарғибот тизимини яратди.

Мобутизм ғояси 1967-йил 20-май куни қабул қилинган “Нселе манифести”да ифодаланган бўлиб, у Африка миллатчилиги, инқилобий руҳ, “миллий асл қадриятлар” (Заирлаштириш), ҳам капитализм, ҳам коммунизмни рад этишни ўзида мужассам этган. Манифестда демократик эркинликларни э’тироф этиш, фуқароларни сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб этиш, Заирни ҳар қандай қуллик ва қарамликдан озод қилиш, уни ҳақиқий ижтимоий-демократик республикага айлантириш орқали тараққиётга эришиш баён этилган бўлса-да, амалда Инқилобий халқ ҳаракати партияси бошчилигида бир партияли тизим ўрнатилди[2].
1974-йил 15-август куни Заир Конституцияси қабул қилиниб, унда мобутизм мафкураси қонуний асос сифатида мустаҳкамланди. Кейинчалик Конституция 1978-йил 15-февралда қайта кўриб чиқилди ва 1990-йил 5-июлда унга қўшимчалар киритилди.
Мобутизм мафкурасидан “Мобутучилар демократик иттифоқи” номли ташкилот фойдаланар эди.
Заирлаштириш ва аутентиклик
Мобутизм мамлакатда Заирлаштириш сиёсатини жорий этди. Бу — миллий ўзликка қайтиш, ўз илдизларини тиклаш ҳамда европача маданият, кийим-кечак (Мао услубидаги “абакост” кийимлари), исмлар ва диний ан’аналардан воз кечишни назарда тутарди[2]. Заирлаштириш сиёсати оқибатида мамлакатнинг номи Конго Демократик Республикасидан Заирга ўзгартирилди. Заирлаштириш сиёсати доирасида мамлакатдаги барча аҳоли пунктлари қайта номланди, пойтахт ҳам бундан мустасно эмас эди — унинг номи Леополдвилдан Киншасага ўзгартирилди. Фуқароларга 48 соат ичида ўз исм-фамилиясини ўзгартириш мажбурияти юклатилди. Мобуту бунга шахсан ўзи намуна бўлиб, исм-фамилясини “Жозеф-Дезире Мобуту” исмини “Мобуту Сесе Секо Куку Нгбенду ва за Банга” деб ўзгартирди (Нгбанди тилида: “ғалабадан ғалабага қадам қўйган қудратли жангчи” ёки қисқача “Қудратли жангчи”[2]').
Бирпартиявий тизим
Инқилобий халқ ҳаракати (ИХҲ) мамлакатда қонуний фаолият юритишга рухсат берилган ягона сиёсий партияга айланди. Мобуту Сесе Секо шундай қонун жорий қилдики, унга кўра Заирда туғилган ҳар бир янги чақалоқ автоматик равишда партия а’зоси деб ҳисобланарди.
Шахсга сиғиниш
Мобутизм Мобуту Сесе Секони “Миллат отаси” сифатида улуғлаш, я’ни шахсга сиғиниш тамойилига асосланган эди[3]. Унинг тасвири кўчаларда, давлат муассасаларида, та’лим муассасаларида ва телевидениеда Заир ҳукуматининг ягона тарғиб қилинадиган арбоби сифатида мунтазам равишда намойиш этилди. Сензура ўрнатилди, унга кўра оммавий ахборот воситаларида Мобуту ёки Заир футбол жамоалари а’золаридан ташқари бирор заирлик фуқаронинг номини тилга олиш қат’ий ман этилди[4]. Мобуту ўзини илоҳий кучларга эга деб э’лон қилди ва мамлакатда христианликнинг та’сирини чеклади.
Адабиётлар
- М. Cраwфорд Ёунг[эн], Тҳомас Турнер. Тҳе Рисе анд Деcлине оф тҳе Заириан Стате (англ.). — Мадисон: Университй оф Wисcонсин Пресс, 2013. — 522 п. — ИСБН 0299101142.
Манбалар
- ↑ Русселл Wаррен Ҳоwе. „Мобуту и я“ (эн). ҳттпс://www.wашингтонпост.cом (1997-йил 14-сентябр). 2019-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Резюме Мобуту Сесе Секо президента Заира“ (эн). Британика. 2022-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ М. Cраwфорд Ёунг[эн], Тҳомас Турнер. Тҳе Рисе анд Деcлине оф тҳе Заириан Стате (англ.). — Мадисон: Университй оф Wисcонсин Пресс, 2013. — 522 п. — ИСБН 0299101142. п. 168
- ↑ Роберт Х. Джексон, Карл Г. Росберг. Персонал руле ин Блаcк Африcа : принcе, аутоcрат, пропҳет, тйрант. Беркли: Калифорнийский университет, 1982. ИСБН 978-0520042094.