Mochika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мочика — Перунинг шимолидаги со-ҳилбўйи индейслар маданияти (тахминан милоддан аввалги 1минг йилликнинг 2-ярми — милодий 1минг йиллик ўрталари). Унинг маркази Моче дарёси қуйи оқимида жойлашган (номи шундан). М. учун бадиий жиҳатдан юксак даражада ишланган сопол буюмлар хос (улар инсон ва ҳайвон шаклида ясалган). М. индейсларининг асосий машғулоти — суғорма деҳқончилик, балиқ овлаш, овчилик; улар олтин, кумуш ва мис қотишмасидан хабардор бўлишган. Каналлар ва йўлларнинг қолдиклари ҳозиргача сақланиб қолган. Бинолар хом ғишт (адобе) дан қурилган, жамоат бинолари — зинасимон пирамида ёки супа (платформа) кўринишида бунёд этилган. Ўликлар мумиёлаб дафн этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |