Mochin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мочин (Улуғ Чин, Буюк Чин) -қадимда Хитойнинг шим. ва шим.ғарбида яшаган халқлар номидан келиб чиққан жой номи. М.нинг ўрни ижтимоийсиёсий вазият ёхуд халқларнинг кўчиши натижасида ўзгариб турган. Маҳмуд Кошғарий "Девону луғотит турк"да 20 она турк қабиласидан бири, Юқори Чинда истиқомат қилган табғачларни кейинги даврда "Мочин" деб аталганлигини айтиб ўтиб, жумладан, "Чин ва Мочин халқларининг ало-ҳида тиллари бўлса ҳам, шаҳарликлар туркийчани яхши билади. Бизга ёзган хатларини туркий ёзув билан ёзади", деб хабар берган. Маҳмуд Кошғарий чизган ҳаритада М.нинг 3 томони денгиз билан ўралган бўлиб, унинг Япония (Жабрқа) билан денгиз орқали ажралиб турганлиги кўрсатилган. Бундан М. деб Манжурия ҳудуди назарда тутилганлиги аён бўлади. Шунингдек, асарда "Рум ўлкасидан М.гача бўлган турк эллари яшаган қудуднинг уз. 5 минг фарсанг, эни 3 минг фарсанг" бўлганлиги айтилган. ХИХ асрда НМ.Пржевалский берган маълумотга кўра, М.ликлар Шарқий Туркистоннинг қад. туб жой қабиласи бўлиб, ушбу мамлакатнинг жан.-шарқий қисмида, Хўтандан Керийя орқали Чарчанга борадиган қад. карвон йўлидаги Қоронғутоғ этакларида яшаганлар. ХИХ асрда тоғлик М.ликлар 2000 га яқин оилани ташкил этиб, улар монголоид ва европеоид ирқига мансуб бўлганлар.
А).:Маҳмуд Кош ғари й, Девону луғотит турк, 1-ж., Т., 1960.
Абдухолиқ Айтбоев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |