Модификациялар (лот модиfi cатио, модус — ўлчов, кўриниш ва фаcио қилиш) — ташқи муҳит омиллари таъсирида бир хил генотипга эга бўлган организмлар ўртасида вужудга келадиган фенотипик фарқлар. Мас, Хитой наврўзгули (Примула синенсис)нинг гуллари нисбатан паст ҳароратда парвариш қилинганда қизил, 30° ва ундан юқори ҳароратда ўстирилганда оқ бўлади. Унинг гуллари шаклланаётган даврда ҳароратни бошқариш орқали қизил, оч қизил ва оқ гулли ўсимликларни етиштириш мумкин. Одатда, М. кейинги авлодларга берилмайди, аммо давомли М.да фенотипик ўзгаришлар ташқи омиллар таъсири тўхтаганидан кейин ҳам бир неча авлод давомида сақланиб, аста-секин йўқолиб боради. Бундай М. механизми ҳозиргача аниқланмаган, уларнинг намоён бўлиши, ситоплазматик тузилмаларнинг ўзгариши билан боглиқлиги тахмин қилинади. М. фенотипнинг генотип билан ташқи шароитнинг ўзаро таъсири туфайли намоён бўлиши, ташқи шароитнинг ўзгариши генотипга дахлсиз бўлмасдан фенотипнинг ўзгаришига олиб келиши билан боглиқ. М.нинг эволюсиядаги аҳамияти организмнинг онтогенез давомида ўзгарадиган ташқи муҳит омилларига мосланишини таъмин этишдан иборат. Морфозлар ва феноко-пиялар М.нинг хусусий ҳолатлари ҳисобланади (яна қаранг Мутация).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил