Mogadisho
Могадишо (маҳаллий номи Ҳамар) — Сомали пойтахти. Бенадир вилоятининг маъмурий маркази. Ҳинд океани соҳилида жойлашган. Аҳолиси 900 минг киши (1996). Иклими субекваториал иқлим, январнинг ўртача температураси 28°, июлники 26°. Йиллик ёғин 400 мм дан зиёд. Мамлакатнинг асосий порти (четдан саноат хом ашёлари, машина, жиҳозлар, озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилади). Аэропорти халқ,-аро аҳамиятга эга. Автомобил йўллари тугуни. Мамлакатнинг энг йирик саноат маркази, ишлаб берувчи саноат корхоналарининг 1/2 қисми шу ерда. Нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, сут маҳсулотлари заводлари, гўшт ва ун тортиш комбинатлари ишламоқда. Кўнпоябзал, парфюмерия, тамаки, гугурт, пахта тозалаш фабикалари, кемасозлик ва кема таъмирлаш корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган.
Шаҳарга ХИИ асрда араб ва форс савдогарлари томонидан асос солинган. Кейинроқ Африканинг шарқий соҳилидаги йирик савдо маркази бўлган. ХИИ—ХВИИ асрларда Могадишо давлати пойтахти, ХВИИ асрда Уммон султонлиги қўл остида бўлган. 1905—60 йилларда Италия Сомалисининг маъмурий маркази. 1960-йилдан мустақил Сомали пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан шаҳар марказида минорали масжид (1238), Фахриддин масжиди (1269, қрлдиқлари), муниципалитет (1905) сақланган. Янги шаҳар қисмида саноат корхоналари, аэропорт, порт, спорт ва соғломлаштириш зоналари жойлашган. Миллий театр, Халқ саройи, Миллий университет, коллежлар, денгизда сузиш ва балиқ овлаш мактаби, илмий тадқиқот муассасалари, тиббиёт ва тропик гигиена жамияти, Миллий университет кутубхонаси, Миллий музей ва бошқа бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |