Моҳаммед Кҳалид Саэид (талаффузи: Муҳаммад Холид Саид; 1990-йил 24- декабрда Швециянинг Öребро шаҳрида туғилган) — швециялик футболчи, „Сириус“ футбол клуби ва Эритрея терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Моҳаммед Саэид
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Моҳаммед Кҳалид Саэид
Таваллуд санаси 1990-йил 24-декабр (1990-12-24) (35 ёш)
Таваллуд жойи Öребро, Швеция
Бўйи 1.70
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Треллеборг
Рақами 25
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2002 БК Форwард
2002—2009 Wест Бромwич Албион
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2011 БК Форwард 56 (8)
2012—2014 Öребро СК 68 (7)
2015—2016 Cолумбус Cреw 50 (0)
2017 Миннесота Унитед 3 (0)
2017 Cолорадо Рапидс 29 (1)
2018 Лйнгбй БК 6 (0)
2018—2021 ИК Сириус 76 (13)
2021— Треллеборг 37 (4)
Миллий терма жамоа
2019— Эритрея 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 1-декабр учун)

Клублардаги фаолияти

Моҳаммед Саэид „БC Форwард“ футбол клуби битирувчиси. Ёшлар ўртасидаги турнирлардан бирида Англиянинг „Фулҳам“ жамоасига қарши ўйинда унга „Wест Бромwич“ футбол клуби скаутлари қизиқиш билдирган. Клуб Моҳаммед Саэидга шартнома тузишни таклиф қилган. 2009-йилда Моҳаммед Саэид ўз Ватанига қайтиб, „БC Форwард“ футбол клуби сафига қўшилган. 2010-йилда Швеция биринчи дивизионида жамоа сафида дебют қилган. Икки йил ўтгач, Моҳаммед Саэид „Öребро“ футбол клубига кўчиб ўтган. 2-апрел куни „Åтвидаберг“ футбол клубига қарши ўйинда у „Аллсвенскан“ футбол клубида дебют қилган[1]. 16-май куни „АИК“ футбол клубига қарши кечган баҳсда Моҳаммед Саэид „Öребро“ сафида илк голини урган[2]. 2015-йилда эркин агент сифатида у „Cолумбус Cреw“ МЛС футбол клубига ўтган[3]. Америка лигасида у 14-март куни Канаданинг „Торонто“ жамоасига қарши ўйинда дебют қилган[4]. Моҳаммед Саэид дебют мавсумида жамоага финалга чиқишга ёрдам берган. 23-август куни „Портланд Тимберс“ футбол клубига қарши ўйинда у МЛСдаги биринчи голини урган[5]. 2017-йилги мавсум охирида „Cолорадо Рапидс“ футбол клуби Моҳаммед Саэид билан шартнома тузган[6]. 2017-йилнинг 29-декабрида Моҳаммед Саэид Дания Суперлигасида „Лйнгбй“ футбол клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган[7]. 2018-йилнинг 3-августида у 2021-йилгача шартнома имзолаб, Швециянинг „Сириус“ жамоасига ўтган[8].

Халқаро фаолияти

Моҳаммед Саэид Эритрея терма жамоасидаги дебютини 2019-йилнинг 10-сентабр куни ЖЧ-2022 саралашида Намибияга қарши ўйинда ўтказган.

Статистика

Жамоа Мамлакат Мавсум
БК Форwард  Англия 2002
Wест Бромwич Албион  Англия 2002—2009
Öребро СК  Швеция 2012—2014
Cолумбус Cреw  АҚШ 2015—2016
Лйнгбй БК  Дания 2017
Миннесота Унитед  АҚШ 2018
ИК Сириус  Швеция 2018—2021

Манбалар

  1. ↑ „Эребру ВС. Отвидаберг 3:4“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 2-апрел). 2018-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-март.
  2. ↑ „Эребру ВС. АИК 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 16-май). 2017-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-март.
  3. ↑ „Cреw сигнс мидфиэлдер Моҳаммед Саэид“ (эн). Cолумбус Cреw СC (2014-йил 29-октябр). 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-март.
  4. ↑ „Коламбус Крю ВС. Торонто 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 15-март). 2016-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-март.
  5. ↑ „Матч Репорт: Cолорадо Рапидс фалл 2-1 ат Портланд Тимберс“ (эн). Cолорадо Рапидс (2017-йил 23-август). 2017-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-сентябр.
  6. ↑ „Cолорадо Рапидс анноунcе ростер мовес аҳеад оф 2018 cампаигн“ (эн). Cолорадо Рапидс (2017-йил 27-ноябр). 2021-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-март.
  7. ↑ Кристиан Маиманн. „Лйнгбй ҳентер мидтбанепрофил и Мажор Леагуэ Соccер“ (да). Лйнгбй Болдклуб (2017-йил 29-декабр). 2021-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-март.
  8. ↑ „Моҳаммед Саэид клар фöр Сириус“ (св). Сириус Фотболл (2018.08.03). 2021-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-март.