Моҳсен Махмалбаф (форсча: محسن مخملباف‎‎; талаффузи: моҳˈсен мæхмɒːлˈбɒːф, 29-май, 1957-йил, Теҳрон, Эрон) — эронлик кинорежиссёр, ёзувчи, монтаж устаси ва продюсер. 20 дан ортиқ бадиий филм суратга олган, 50 дан ортиқ мукофотга сазовор бўлган ва 15 дан ортиқ йирик халқаро кинофестивалларда ҳакамлар ҳай’ати а’зоси сифатида иштирок этган. Махмалбафнинг мукофотга сазовор бўлган филмлари қаторига „А Момент оф Инноcенcе“ (1996) ва „Кандаҳар“ киради. Махмалбафнинг сўнгги ҳужжатли филми — „Тҳе Гарденер“, сўнгги бадиий филми эса — „Тҳе Пресидент“ ҳисобланади. Махмалбаф 1979—1980-йилларда Ислом инқилоби мужаҳидлари ташкилоти аъзоси бўлган[1].

Моҳсен Махмалбаф
محسن مخملباف
Таваллуди 1957-йил 29-май (1957-05-29) (69 ёш)
Фуқаролиги Eron bayrogʻi Эрон
Фаолият йиллари 1981-йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
Болалари Самира
Мейсам
Ҳана
Мукофотлари „Фреэдом то Cреате Призе“,
Федериcо Феллини номидаги мукофот

Махмалбафнинг филмлари 21-аср бошларидан бошлаб халқаро кинофестивалларда кенг намойиш этилиб келмоқда. У режиссёр сифатида эрон кинематографиясининг янги тўлқини саналади. „Тиме“ журнали Махмалбафнинг „Кандаҳар“ (2001) филмини замонанинг энг яхши 100 филми рўйхатига киритган[2]. 2006-йилда эса Венеция кинофестивалида ҳакамлар ҳай’ати а’зоси сифатида иштирок этган.

Махмалбаф 2005-йилда, Маҳмуд Аҳмадинажод президент этиб сайланганидан кўп ўтмай, Эронни тарк этган. 2009-йилги Эрон президентлик сайлови воқеаларидан сўнг Парижда яшай бошлаган[3].

Ҳаёти

Махмалбаф (болалиги)

Махмалбаф 1957-йил 29-майда Теҳронда туғилган. 15 ёшида Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ҳукмронлигига қарши кураш олиб борган ҳарбий гуруҳ таркибига қўшилган. 17 ёшида эса бир полициячини пичоқлагани учун ҳибсга олинган ва ўлим жазосига ҳукм қилинган. Жазонинг беш йилини ўтаб, Эрон инқилоби ортидан озод этилган[4][5]. 2005-йилда Эронни тарк этган[6].

Фаолияти

Махмалбаф Эрон кинематографиясининг етакчи намояндаларидан бири бўлиб, унинг филмлари шахс ва кенгроқ ижтимоий-сиёсий муҳит ўртасидаги муносабатларни ўрганади. Шу боис унинг ижоди Эрон давлати ва халқининг тарихий тараққиётига кенг қамровли изоҳ сифатида қаралади. Махмалбаф реализмдан тортиб фантазия ва сюрреализм, минимализм ҳамда кундалик ҳаётнинг йирик суратларигача бўлган турли жанрларда ижод қилган. Кўплаб эронлик режиссёрлар каби, болалик ва умуман, кино мавзуларига алоҳида э’тибор қаратади[7].

1981-йилда у Манучеҳр Ҳоғонипараст томонидан суратга олинган „Тоwжеэҳ“ филми ҳамда 1982-йилда Моҳаммад-Реза Ҳонарманд томонидан ишланган „Марг Деэгари“ филми учун ссенарий ёзган. 1983-йилда Махмалбаф ўзининг илк филми „Тобеҳ Носуҳ”ни суратга олади. 1985-йилда эса инқилобгача бўлган Эрон ҳақида ҳикоя қилувчи „Бойкот“ номли филмини яратади. Ушбу филмда коммунистик қарашлари сабабли ўлимга ҳукм қилинган ёш йигит Валеҳ (Мажид Мажиди) ҳақида ҳикоя қилинади. Филм воқеалари кенг доирада Махмалбафнинг шахсий ҳаётий тажрибаларига асосланган. Махмалбаф инсондаги умидсизлик, эксплуатация ва чидамлиликни 1987-йилда суратга олинган „Велосипедчи“ филмида тасвирлайди[8]. Филмда бемор хотинини даволатиш учун пулга муҳтож бўлган Насим исмли афғонистонлик қочқиннинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Насим зарур маблағни топиш учун бир ҳафта давомида велосипедда кичик доира бўйлаб тинимсиз айланишга рози бўлади.

1989-йилда эронлик кинорежиссёр Аббос Киаростами тасодифан газетада теҳронлик эркак — Ҳусайин Сабзиан машҳур режиссёр Моҳсен Махмалбаф номидан бир оилани алдаб, ўзини Махмалбаф деб таништиргани ҳақидаги воқеани ўқийди. Киаростами ушбу воқеа асосида 1990-йилда „Йирик режа“ (Cлосе-Уп) номли ҳужжатли-бадиий филм суратга олади ва филмнинг сўнгги саҳнасида Махмалбафнинг ўзи ҳам суратга тушади. „Йирик режа“ ҳозирда жаҳон кинематографиясида ўзига хос ўринга эга. Филм 2012-йилги „Сигҳт анд Соунд“ журналининг „Энг яхши 50 та филм“ рўйхатига киритилган[9].

Махмалбафнинг тўққизинчи бадиий филми Тиме оф Лове (1991). Режиссёрнинг сўзларига кўра бу унинг „учинчи даври“нинг илк филми ҳисобланади[10]. Филм бир хил воқеани уч хил талқинда тақдим этувчи романтик трилогия[11].

Ҳана Махмалбаф, Марзиэҳ Мешкини ва Моҳсен Махмалбаф 2009-йилги Весоул Осиё киноси халқаро кинофестивалида „Cйcло д'Ор“ (олтин сикло) мукофотини қабул қилиб олишмоқда.

Махмалбаф 1996-йилда Габбеҳ номли филмни суратга олади. Филм ёрқин ва жозибали гиламлари орқали ҳикоялар сўзловчи кўчманчи Гашғай қабиласининг ҳаётини тасвирлайди. Асосий сюжетда сирли йигитни севиб қолган, аммо унга турмушга чиқишига отаси рухсат бермаган ёш қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Филм романтик, реализмдан йироқ. Унда воқеалар худди тушдагидек вақт ва макон бўйлаб сакраб ўтади[12].

1996-йилда Махмалбаф режиссёрлик фаолиятидан қисқа танаффус олиб, ёш киноижодкорлар учун Махмалбаф филм мактабини ташкил этади. Тез орада ушбу мактаб унинг оиласидан етишиб чиқаётган бўлажак киноижодкорлар учун хусусий продюсерлик марказига айланади. 1997-йилда Махмалбафнинг 17 ёшли қизи Самира Махмалбаф Олма (Тҳе Аппле) филмини суратга олади. Бу филмни суратга олишда Моҳсен Махмалбаф ссенарийнавис ва монтажчи сифатида иштирок этади. Махмалбафнинг рафиқаси Марзиэҳ Мешкини эса қизининг ёрдамчи режиссёри сифатида ишлайди ва кейинчалик ўзи ҳам режиссёрлик фаолиятини бошлайди[13].

Қандаҳор (2001) — Афғонистонда, 11-сентябр ҳодисаларидан аввал содир бўлган воқеалардан илҳомланган ҳолда яратилган хаёлий, саргузаштларга бой бадиий филм. Филмда Толибон томонидан аёлларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва келажакка бўлган умидларидан маҳрум этилиши тасвирланади. Филмда ғарб маданияти таъсирида улғайган афғон аёли ўз жонига қасд қилиш арафасида бўлган синглисини қутқариш учун, ХХ асрнинг сўнгги Қуёш тутилиши вақтида Афғонистонга қайтади[14].

Манбалар

  1. ↑ Алфонеҳ, Али. Иран Унвеилед: Ҳоw тҳе Револутионарй Гуардс Ис Трансформинг Иран фром Тҳеоcраcй инто Милитарй Диcтаторшип. АЭИ Пресс, 2013 — 8-10-бет. 
  2. ↑ Cорлисс, Ричард; Счиcкел, Ричард „Алл-Тиме 100 мовиэс“. тиме.cом. 2005-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-июл 2025-йил.
  3. ↑ Блаcк, Иан. „Иран шоулд фаcе смартер санcтионс, сайс Моҳсен Макҳмалбаф“ (2009-йил 25-ноябр).
  4. ↑ „Мовиэс“.
  5. ↑ Деҳгҳан, Саээд Камали. „Тҳе Пресидент'с Моҳсен Макҳмалбаф: 'Тҳере'с а литтле Шаҳ ин алл оф ус'“ (2015-йил 10-август).
  6. ↑ Рима Мактаби. „Эхилед Ираниан филм диреcтор'с флигҳт то фреэдом“. Cнн.cом (2011-йил 22-сентябр).
  7. ↑ „Ла Биэннале ди Венезиа“ (2006-йил 29-сентябр). 2006-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-апрел.
  8. ↑ „Моҳсен Макҳмалбаф“. Филмреф.cом. 2017-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 17-феврал.
  9. ↑ „Тҳе Топ 50 Греатест Филмс оф Алл Тиме“. Сигҳт & Соунд. Бритиш Филм Институте (2012-йил 1-август). 2012-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-август.
  10. ↑ МаcФарқуҳар, Неил. „1997 Неw Ёрк Тимес артиcле десcрибинг тҳе фоур периодс инто wҳич Макҳмалбаф дивидес ҳис wорк.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1997-йил 8-июн). Қаралди: 2010-йил 13-май.
  11. ↑ „Оффсcреэн :: А Студй оф Моҳсен Макҳмалбаф'с "Тиме оф Лове'с" интертехтуал референcес то Маулана Жалал ал-Дин Руми'с поэм "Тҳе Тҳреэ Фиш"“. 2007-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 17-феврал.
  12. ↑ „Габбеҳ“. Cомбустиблеcеллулоид.cом. 2025-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 13-июл.
  13. ↑ Бордwелл, Давид, анд Кристин Тҳомпсон, эд. Филм Ҳисторй. 3рд. Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл, 2010. 610. Принт.
  14. ↑ Ахмакер, Сеан. „Ҳаунтинг 'Кандаҳар' а старк, сурреал одйссей“. Сеаттле Пост-Интеллигенcер (2002-йил 1-октябр).

Ҳаволалар