Molalash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Молалаш, мола бостириш — ерда намни сақлаш, экишни сифатли ўтказиш ва суғориш учун қулай шаро-ит яратиш мақсадида экинлар экиш олдидан ўтказиладиган агротехникавий тадбир; шудгор ўнқир-чўнқирини йўқ қилиш, ердаги намни сақлаш, экишни сифатли ўтказиш ва суғориш учун шароит яратиш мақсадида мола ёрдамида бажарилади. Ҳайдалган ер юзасининг текисланиш даражаси мола юритиш тезлиги ва йўналишига боғлиқ. Молани ер ҳайдаш йўналишига нисбатан кўндалангига ёки участканинг диагонали бўйича юргизилса, ер текислаш сифатли бўлади. Ёғоч мола бостирилганда шудгор юзаси 7,5 см гача зичлашади. Кўклам қурғоқчил келганда М. фойдали, шунинг учун экин кечки муддатларда экилаётганда далага 2—3-марта мола бостирилади. Етилган ергагина мола бостириш керак. М.дан асосий мақсад: баҳорда, асосан, тупроқнинг пастки қаватларидан капилляр ғоваклар орқали намнинг буғланишини камайтириш, йирик кесакларни увоқлаш. Кейинги вақтларда енгил тупроқли ерларни М.да занжир билан бир-бирига уланган 4 та чорқиррали сихмоладан фойдаланилмоқда (қаранг Бороналаш). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |