Molasslar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Моласслар (франсузча: молеассе, лотинча: моллис — юмшоқ) — бурмаланган минтакалар ривожланишининг ороген босқичида литосфера плиталарининг орасида сиқилиши натижасида ҳосил бўлган тоғ жинслари комплекси. М. деярли да-ғал бўлакли жинслар мажмуасидан иборат. Асосан, тоғ одди ва тоғ этаги майдонларида ётқизилган бўлиб, қумтош, алевролит, конгломерат, гил, мергел ва оҳактош қатламларидан ташкил топган. Алп тоғлари яқинида М.нинг қалинлиги 2500–3000 м. Марказий Осиёда кайнозой эрасига мансуб М. ўрганилиб. улар чекка (геосинклинал областлар) ва континентал турлар ҳамда майда стратиграфик бўлимларга ажратилган. М. денгиздаги кулранг гиллар, алевролитлар ва қумтошлардан ташкил топган қуйи ва континентал конгломерат лардан тузилган юқори қисмларга бўлинади. Кўпинча М. таркибига эва-поритлар ва кўмир ётқизиклари киради, қуйи М.лар эса нефт ва газли (мас, Кавказда). Вулканик тоғ жинслари бўлакларидан тузилган қатламлар вулканоген М.лар деб юритилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |