Moldavan tili
Молдаван тили — роман тилларидан бири, Молдова Республикасида ва унга қўшни давлатларда тарқалган; 3 млн. га яқин киши сўзлашади. Шевалари шим.-ғарбий, шим.-шарқий, марказий ва жан.-ғарбий гурухдарга ажратилади. Румин ва молдова тиллари бир хил тил деб ҳисобланади. Совет даврида румин тили кирилл алифбосида ёзилиб, “молдова тили” деб аталган ва совет олимлари уни мустақил тил деб билишган. Ҳозир у румин ёки молдова деб аталади. Фақат адабий меъёр соҳасида, хусусан, фонетикада (талаффуз жонли тилга яқин) ва лексикада (рус тилидан ўзлашган сўзлар кўп) баъзи тафовутлар кузатилади. Молдаван тилида 4 артикл, лабланмаган унлилардан И, Э, дифтонглар, 2 та грамматик жинс категорияси мавжуд.[1]
1989-йилда лотин алифбоси асосидаги ёзувга ўтиш ҳақида қарор қабул қилинган.[2]
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.британниcа.cом/топиc/Романиан-лангуаге
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |