Molibden
| Молибден(Мо) | |
|---|---|
| Атом рақами | 42 |
| Кўриниши | Оқ-кумуш рангли қаттиқ металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
95.94 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 139 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
684.8(7.10) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Кр] 4д5 5с1 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 130 пм |
| Ион радиуси | (+6э)62 (+4э)70 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
2.16 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 6, 5, 4, 3, 2, 0 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 10.22 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0.251 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | (138) Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 2890 К |
| Эриш иссиқлиги | 28 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 4885 К |
| Қайнаш иссиқлиги | ~590 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 9.4 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | кубик марказлашган |
| Панжара даври | 3.150 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 380.00 К |
| 42 | Молибден
|
Мо | |
| 4д55с1 | |
Молибден (юнонча: молибдос — қўрғошин; лотинча Молйбдаэнум), Мо — Менделеев даврий системасининг ВИ гуруҳ элементи. Тартиб рақами 42, атом массаси 95,94. Молибденни 1778-йил молибдат кислотаси ва унинг тузлари сифатида Молибден Шееле очган, 1790-йил Молибден Гелм ажратиб олган металл ҳолдаги Молибден намунаси таркибида углерод ва Молибден карбиди бўлган. Металл ҳолдаги соф Молибденни 1817-йил Молибден Я. Берселиус олган.
Молибден табиатда кам тарқалган, Ер пўстидаги массаси — 3-10~4%. 20 га яқин минерали мавжуд, булардан муҳими графитни эслатувчи молибденит МоС (молибден ялтироғи)дир. Повелит СаМоО4, молибдит Фе2(МоО4)3нҲ2О ва вулфенит РМоО4 минераллари ҳам саноат аҳамиятига эга бўлиб, кварсланган жинслар ва гидротермал ҳосилалар таркибида учрайди. Рудаларда Молибден шеелит, волфрамит, касситерит, мис ва темир сулфидлари, баъзан берилл тоши билан ассоциацияланган ҳолда бўлади. АҚСҲ, Мексика, Чили, Канада, Норвегия, Австралия ва Россияда конлари мавжуд. Молибденнинг табиатда масса сони 92, 94, 95, 96, 97, 98 ва 100 бўлган 7 та баркарор изотопи бор. Оксидланиш даражаси +2 дан +6 гача.
Молибден парамагнит, 0,916 К да ўта ўтказувчанлик ҳолатига ўтади, механик хоссалари уни ишлаб чиқариш пайтидаги механик ва термик шароитларга боғлиқ. Оддий шароитда баркарор, 400° дан юкррида оксидланади, 600° дан юкррида эса Молибден (ИИИ)- оксид МоО3 ни ҳосил қилади. Фтор, хлор ва бром билан қиздирилганда галогенидлар вужудга келади. Олтингугурт ва водород сулфид билан қиздириб юқори ҳароратларда Молибден (П)сулфид МоС2 олинади, кремний билан 1200° дан юкррида силицид беради. Молибден зар суви, нитрат кислотаси ва водород пер-оксидда эрийди, сулфат ва нитрат кислоталари аралашмаси унга тез таъсир этади. Оддий шароитда ишкррлар эритмаси таъсирига чидамли, аммо қиздирилганда қаттиқ эритмалар ҳосил қилади. 1000° да 100 г Молибден 0,5 см³ водородни ютиши мумкин. 1100—1200°да углерод, углеводородлар ва углерод (П)-оксид Молибден билан бирикиб, Мо2С ни ҳосил қилади. Унинг МоВ2, МоВ ва Мо2В5 каби боридлари маълум. Улар кулранг кристаллар бўлиб, сув ва органик эритувчиларда эримайди. Электрон асбобларда, керметлар ва оловбардош материаллар сифатида ишлатилади.
Молибденнинг гексакарбонили Мо(СО)() сувда эримайди, консентрланган Ҳ2СО4, ҲНО3, ҲC1 таъсирида парчаланади. Ундан металлар, керамик бу-юмлар ва графитни крплашда (молибденлашда) фойдаланилади. Молибден диселенид МоСе2 қаттиқ мойлагич сифатида қўлланади. Молибден дисилицид МоСи2 эса электр печлари қиздиргичлари матери-али сифатида ва молибден буюмларни қоплашда ишлатилади.
Саноатда Молибден рудалардан ажратиб олинади. Молибденни алюмотермия йўли билан МоО3 дан олиш истиқболли усуллардан ҳисобланади.
Молибден пўлат ишлаб чиқаришда легирловчи қўшимча, авиация, ракета ва атом техникасида иссикликка чидамли ҳамда антикоррозион қотишмалар тайёрлашда қўлланади.
Адабиётлар
- Базарова Молибден Молибден, Сложниэ оксиди молибдена и волфрама с элементами 1—ИВ групп., Молибден, 1990; Ахметов Молибден С, Обшая и неорганическая химия, Молибден, 1981.
Қудрат Ахмеров.[1]
Молибден - унсурлар даврий жадвалининг 42 унсури, металл.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |