Molibdenit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Молибденит, молибден ялтироғи — сулфидлар синфига мансуб минерал, кимёвий таркиби МоС2; 60% Мо ва 40% С дан иборат. Ҳар вақт оз миқдорда Ре қўшимчаси бўлади. Гексонал сингонияли. Варақсимон ва тангасимон агрегатлардан иборат. Ранги қўрғошсимон кулранг, металлсимон ялтироқ. Қаттиқлиги 1, зичлиги 4620– 4800 кг/м3. М. ниҳоятда юқори температурали шароитда грейзенли, кам ҳолларда пегматитли конларда волфрамит, топаз, кассетерит, флюорит, халкопирит, пирит ва бошқа минераллар билан бирга ҳосил бўлади. Ренит изотоплардан бирининг изобар ўзгариши ҳисобига ниҳоятда қимматбаҳо ҳисобланган радиогенли изотоп ҳосил бўлади. М.нинг йирик конлари контактли метасоматик гранат-пироксенли скарнларда, шунингдек, гипотермал ва мезотермал кварсмолибденли руда томирларида мавжуд. Йирик конлари Ўрта Осиё, Кавказ, АҚСҲ, Мексика, Норвегияда, Ўзбеки-стонда эса, асосан, Олмалиқ атрофида бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |