Молибденлаш — металл буюмлар сиртига молибден югуртириш. М. усули пўлат, титан, ниобий ва бошқа металл буюмлар учун қўлланади. Ушбу усуллари бор: 1) молибден ёки ферромолибден кукуни билан водород оқимида (200—1000°да) М; 2) газ му-ҳитида М.: а) молибден ёки ферромолибден иштирокида водород ва хлорат кислота оқимида (газ аралашмаси 300— 400° да ҳосил бўлади, 800—1000° С да буюмда молибден ажралади); б) молибден пентахлорид (МоС15) орқали ўтадиган водород оқимида (300° да); в) молибден гексакарбонал [Мо(Cо)Ж буглари билан водород ёки аргон аралашмасида (250 - 850°да) М.; 3) суюқ муҳитда М.: а) натрий молибдат (На2 МоО4) эритмаси солинган ваннада электролиз билан М.; б) шу ванна орқали водород ёки диссоциланган аммиак ўтказиш йўли билан На2МоО4 дан молибденни кайтариш. М. натижасида буюм қаттиклашади, сирти мустаҳкамланади, азот кислотасига чидамлилиги ошади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил