Аксия курси

Молия — марказлашган ва марказлашмаган мақсадли пул фондларини ҳосил қилиш, жамлаш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ёки ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатларга айтилади. Молия иқтисодиётнинг пул секторида юзага келади ва даромадлар асосида юз беради. Пул сектори пул ва пулга тенглаштирилган активларнинг ҳаракати бўлиб, бунинг натижасида пул фондлари вужудга келади. Мақсадли пул фондлари — бу Молия ресурслари ёки Молия объектидир. Молия субъекти шу фондларни яратиш, тақсимлаш ва ишлатишда иштирок этувчилар, яъни корхоналар (фирмалар), турли хўжаликлар, хонадонлар, нодавлат жамоат ташкилотлари ва давлат идораларидан иборат. Молия даромад ҳосил қилиш ва уни сарфлашни англатади. Даромадлар илк бор, яъни бирламчи тақсимланганда корхона, давлат ва хонадон Молияси юзага келади. Бу ўринда бирламчи даромадлар ҳосил бўлади, корхона Молия фондларини ташкил этади, ишловчилар иш ҳақи олади ва бу хонадон даромадини ҳосил этади, корхоналар бюджетга солиқ тўлайдилар ва бу давлат даромадини юзага келтиради. Даромадлар иккиламчи тақсимланганда бюджетдан транс-фертлар (тўловлар) ва турли махсус фондлар ажратилади. Даромадлар қайта тақсимланганда турли нодавлат ва жамоат ташкилотлари корхоналардан, аҳолидан ва бюджетдан пул олиб, ўзининг махсус фондларини ҳосил этади. Молия пул муносабатлари сифатида иқтисодиётда муҳим вазифаларини бажаради: 1. Тақсимлаш вазифаси — жамият даромади бўлган ялпи ички маҳсулот (ЙАИМ) пул, қиймат шаклида иқтисодиёт субъектлари ўртасида бўлинади, улардан ҳар бири ўз ҳиссасини олади, ўз даромадига эга бўлади. 2. Ривожлантириш вазифаси — Молия фондларидан пул бериш орқали иқтисодиёт субъектларининг фаоллиги юзага келтирилади. Рағбатлантириш Молия воситаларини қўллаш орқали, чунончи мукофотлаш, субсидия, субвенсия ажратиш, жарима солиш, санация ва солиқларни қўллаш воситасида амалга оширилади. Бозор шароитида асосий рағбатлантириш воситаси солиқ ҳисобланади. Солиқдан имтиёзлар бериш солиқ тўловчиларни қўлига теккан даромадини оширади. Мақсадли имтиёзлар уларни яхши ишлашга ундайди. 3. Ижтимоий ҳимоя вазифаси — ночор аҳоли қатламлари давлатдан, корхона ва ҳар хил нодавлат ташкилотларидан ва пулдор фуқаролардан молиявий ёрдам олади. Мазкур вазифани давлат бюджетининг ижтимоий ҳимоя учун ажратилган маблағлари бажаради. 4. Ахборот бериш вазифаси — мамлакат ва айрим субъектларнинг молиявий аҳволи ҳақида ахборот. Молиявий аҳволни тавсифловчи ахборот (кўрсаткичлар) иқтисодиётга ташхис қўйишга хизмат қилади. 5. Назорат вазифаси — молиялаштириш йўсинида ажратилган пулни нақадар мақсадли ишлатилишини пул берувчилар назорат қиладилар. Шу пулни ўринли ёки ўринсиз ишлатилишига қараб молиялаштириш кўпайтирилади, қисқартирилади ёки умуман тўхтатилади.

Миллий иқтисодиётнинг бўғинларига қараб турли даражада Молия амал қилади. Унинг асосий бўғини қуйи даражадаги ёки микромолиядир. Бунга корхона Молияси (буни корпоратив Молия деб юритилади), хонадон Молияси, жамоат ташкилотлари Молияси, суғурталаш Молияси кабилар киради. Давлат Молияси макродаражадаги Молияни ташкил этади ва миллий манфаатларга хизмат қилади. Ниҳоят миллий иқтисодиётнинг энг юқори даражаси бу метамолия бўлиб, бу табиатан халқаро Молия муносабатлари ҳисобланади, мамлакатлараро юз беради, халқаро Молия ташкилотлари орқали амалга оширилади. Турли даражадаги Молия ўзининг кўлами билан ажралиб туради. Молия турли даражадаги молиялаштириш усуллари жиҳатидан ҳам фарқланади. Корхона, суғурта ва хонадон Молияси ўзини ўзи молиялаштириш қоидасига таянади. Давлат молияси бюджетдан молиялаштириш тамойилларини қўллайди. Турли нодавлат ташкилотлари ва жамоат ташкилотлари қисман ўзини ўзи молиялаштиради. Миллий иқтисодиётнинг моҳияти ва функсиялари молия тизими фаолиятида ўз ифодасини топади Молия — пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.

Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор вазифаларни бажаради.

  1. Молия иқтисодий жараён ва тадбирларни молиявий таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради.
  2. Молиянинг тақсимловчи вазифаси моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни, айниқса, унинг миллий даромадни ташкил қилувчи қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашда намоён бўлади.
  3. Молиянинг рағбатлантирувчилик вазифаси, биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёни орқали, иккинчидан, пул фондларини ташкил қилиш ва сарфлаш механизми орқали амалга оширилади.
  4. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. Молиявий назорат корхона (фирма)ларнинг молия интизомига риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиш тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади.

Молиявий Тизим

Молиявий тизим индивидуал шахслар (шахсий молия), корхоналар (бизнес молия) ва ҳукуматлар (жамоат молияси) ўртасидаги капитал оқимларини ўз ичига олади. Молия инвесторлар ва сармоячилардан маблағларни мухтож тижоратларга олди-берди ҳаракатларини ўрганади. Агар инвестор фойдали ишлаб чиқаришга сармоя кирица бу ҳиссасидан фоиз ҳисобида улуш ёки дивидендлар олади. Шахслар, корхоналар ва ҳатто ҳукуматлар ўз фаолияти учун зарур бўлган пул маблағларини ташқи жамғармалардан олади.

Молиявий қарорлар

Уй хўжаликлари қабул қиладиган молиявий қарорлар. Одатда, таркиби ва ҳажми турлича бўлган оилалар уй хўжаликлари деб аталади. Бунда қутбнинг бир томонида бир неча авлод вакилларидан ташкил топган, бир уйда яшайдиган ва маълум иқтисодий ресурсларга биргаликда эгалик қиладиган катта оилалар турса, қутбнинг иккинчи томонида бир ўзи яшайдиган ва анъанавий оила тушунчасига мос келмайдиган якка инсон туради.

Амалиётда уй хўжаликлари томонидан, одатда, тўрт хил молиявий қарорлар қабул қилинишига тўғри келади. Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • Пул маблағларини истеъмол қилиш ва жамғариш тўғрисидаги қарорлар.
  • Инвестициялар билан боғлиқ бўлган қарорлар.
  • Молиялаштириш тўғрисидаги қарорлар.
  • Рискни бошқариш билан боғлиқ қарорлар.

Уй хўжаликлари ўз даромадларининг маълум қисмини келажакда сарфлаш учун жамғариб қўйишлари натижасида улар умумий бойлик жамғармасини (поол оф wеалтҳ) тўплаб қўядилар. Ва улар турли шаклларда сақланиши мумкин. Кимдир пулларни банкдаги ҳисоб рақамларида сақлашни афзал кўрса, кимдир кўчмас мулкка ёки бирор бизнесга тикади. Бу маблағларнинг умумий номи бор. Улар активлар (ассец) номини олган. Иқтисодий қийматга эга бўлган барча нарсалар активлар дейилади. Уй хўжаликларининг ўзлари тўплаган маблағларни сарфлаш борасида қарор қабул қилиш жараёни хусусий инвестициялаш (ассет аллоcатион) ёки пул маблағларини турли активлар турлари ўртасида тақсимлаш деб аталади.

Фирмалар қабул қиладиган молиявий қарорлар — Асосий вазифаси товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолият суб’экти фирма деб аталади. Худди уй хўжаликлари каби фирмалар ҳам турли шакл ва ҳажмда бўлади. Бунда, бир тарафда битта одамга тегишли ёки оилавий бизнес ҳисобланган устахоналар, дўконлар ва ресторанлар турса, иккинчи тарафда — юзлаб, баъзида Мицубиши ёки Генерал Моторс, Газпром, Роснефт[сайт ишламайди], Ўзбекнефтгаз каби минглаб одамлар ишлайдиган, аксиядор шерик-эгалари кўп корпорациялар туради. Фирмалар даражасида молиявий қарорлар қабул қилиш масалалари билан шуғулланадиган молия соҳаси корхоналар молияси ёки корпоратив молия (бусинесс ор cорпорате финанcе) деб аталади.

Манбалар