Молер (Молиэре) (тахаллуси; асл исм-шарифи Жан Батист Поклен) (1622.15.1 - Париж - 1673.17.2) -Франциа|франсуз драматурги, актёри, театр ар-боби, саҳна санъати ислоҳотчиси. Лотин тили, антик адабиётни ўрганган. 1645—48 йилларда сайёр театр труппасида актёрлик қилган. Халқ театр анъ-аналари билан классицизм ютукдарини умумлаштириб, ижтимоиймаиший комедия жанрини яратди. 1658-йилдан М. ўз труппаси билан Париж ва сарой театрларида песалар қўйди. Шоҳ асари — "Тартюф" (1664) комедиясида ҳурфикрликнинг ашаддий душмани — христиан черкови кирдикорларини фош этди. Дон Жуан ҳақидаги халқ афсоналарини қайта ишлаб, "Дон Жуан" (1665) реалистик песасини яратди. "Зўраки никоҳ" (1664), "Мизантроп", "Амфитрион", "Жорж Данен", "Хасис" (1668), "Дворянлар орасидаги мешчан" (1670), "Ўқимишли аёллар" (1672), "Сохта бемор" (1673) ва бошқа комедиялар муаллифи. М. комедияларида чуқур фалсафий ва ахлоқий масалалар қўйилган. Уларда яхши фазилатли кишилар тасвирланган, лекин песа қахрамонлари ҳаддан ташқари талаблар қўйиб, соғлом фикр юритишдан воз кечадилар, натижада бу, амалда, яхши фазилатнинг йўқ бўлишига олиб келади. М. ижоди жаҳон театри ривожига самарали таъсир этган. ХИХ аср бошида Франсуз академиясига М.нинг бюсти қўйилган. Ҳар йили 17-февралда — буюк франсуз комедиографи 1673-йил 17-февралда сўнгги бор сахнага чикиб рол ўйнаган кунда Париждаги машҳур "Комеди Франсез" театрида М. песалари намойиш этилади. М.нинг айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган: "Хасис" (1925), "Тартюф" (1941), "Скапен найранглари" (1950) ва бошқа [1]

Молер
Асл исми Жеан-Баптисте Поқуэлин
Таваллуди 15-январ 1622-йил
Вафоти 17-феврал 1673-йил(1673-02-17)
(51 ёшда)
Париж, Франсия
Тахаллуси Молиèре
Жанр комедия

Жеан-Баптисте Поқуэлин, шунингдек ўзининг тахаллуси билан машҳур Молиèре (15-январ, 1622 – 17-феврал 1673) — Франсия ва янги Европанинг буюк комедиографи, мумтоз комедиянинг яратувчиси, касби бўйича актёр ва театрнинг директори.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил