Mom
Мом (қадимги юнонча: Μῶμος қадимги юнонча: Μῶμος „масхара, ҳақорат“) — қадимги юнон мифологиясида [1] масхара, ҳақорат, танқид худоси. Нюкта ва Эребнинг ўғли [2], Гипноснинг укаси. Кулги худосининг ҳайкали Ликург томонидан ўрнатилган [3]. Масалларда ёдга олинади. Афлотун [4] Момнинг тирноқ остидан кир қидиришларини эслатиб ўтади.
Зевс унинг ғаразли маслаҳати билан Троян урушига йўл қўяди, чунки Мом одамлардан ва уларга ёрдам берувчи худолардан нафратланган. Алал-оқибат, Мом худоларни (Зевс, Афина, Посейдон) тинимсиз қоралагани учун Олймпдан ҳайдалган.
Афродитадан битта ҳам нуқсон топа олмагач, ғазаби чиқиб кетади.
Софоклнинг „Мом“ (бир саҳифаси ҳам етиб келмаган) ва Эретриялик Ахеянинг „Мом“ сатира драмалари қаҳрамони.
Қабул қилиш
Мом — ХВИИ—ХВИИИ асрларда Европа театрида (шу жумладан мусиқий) машҳур қаҳрамон — Франсияда (Анри Демаретнинг „Момнинг севгилари“ операси; 1695-йил), Англияда (Ж. Драйден „Дунёвий ниқоб“; 1700-й.), Германияда (И.С. Бахнинг „Фибус ва Пан мусобақаси“ кантатаси қаҳрамони; БWВ 201).
Мом ХХ асрда Харков ёзувчиси Г.Л. Олдининг „Оч кўзларнинг тубсизлиги“ туркум романларининг қаҳрамони ҳамда Борис Акуниннинг „Жаcк оф Спадес“ қиссасида фирибгар ва ҳоказо.
Мом — Костас Варналиснинг „Ёрқин нур“ поэмасининг бош қаҳрамони[5].
Адабиётлар
- Луcиан. Зевс фожиаси; Худолар йиғилиши.
- Н. ЛЕКИН. Куҳн. Қадимги Юнонистон афсоналари.
- Замонавий луғат-маълумотнома: Антик дунё. Cомп. М. И. Умнов. М.: Олимп, АСТ, 2000
Манбалар
- ↑ Мифи народов мира. М., 1991-92. В 2 т. Т.2. С.170, Любкер Ф. Реалний словар классических древностей. М., 2001. В 3 т. Т.2. С.407
- ↑ Гесиод. Теогония 214; Лукиан. Собраниэ богов 14
- ↑ Плутарх. Ликург 25, по Сосибию
- ↑ См. Платон. Государство ВИ 487а
- ↑ Я. Мочос. Современная греческая литература. Москва: Издательство "Наука", 1973 — 68—75-бет.