(инглизча: Монаcо), Монако князлиги (франсузча; Принcипауте де Монаcо) — Жанубий Европада, Ўрта ер денгизи со-ҳилидаги давлат. Майдони — 2 км². Аҳолиси — 31,8 минг киши (2001). Пойтахти — Монако шаҳри. Монакода монегасклар, франсузлар, италянлар яшайди. Расмий тил — франсуз тили. Дини — католицизм. Маъмурий жиҳатдан 3 округга бўлинади. Бу округлар бир-бири билан қўшилиб кетган Монако, Кондамин ва Монтекарло шаҳарларидан иборат.

Монако Қироллиги
Принcипаутé де Монаcо
Принcипату де Мунегу
Шиор: Део жуванте
(Лотинча: Wитҳ Год'с ҳелп)
Мадҳия: Ҳймне Монéгасқуэ
Location of Monako
Пойтахт Монако
Етакчилар
Принс Алберт ИИ
Чристопҳе Мирманд
Мустақиллик
Майдон
• Бутун
001.95 км2 (236-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
32,409 (215-ўрин)
• Зичлик 16620/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$870 мил. (195-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$26,844
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Қисқартма МН
Телефон префикси 377
Интернет домени .мc

Монако — конституцияли монархия (князлик). Амалдаги конституцияси 1962-йил 17-декабрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — княз (1949-йил 9-майдан Рене ИИИ). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни княз билан Миллим кенгаш (парламент) амалгаоширади. Ижроия хркимиятини княз номидан Давлат вазири бошчилигидаги Ҳукумат кенгаши бошқаради.

Милоддан аввалги 10— И асрларда ҳозирги Монако ҳудудида финикий, кейинроқ юнон манзил-гоҳлари бўлган. Милоддан аввалги И асрда Монако даримликлар, кейинчалик араблар, милодий ХИ асрнинг 2-ярмида генуяликлар ҳукмронлик қилган. 1419-йилдан Монако мустақил князлик, 1524-йилдан Испания, 1641-йилдан Франсия протекторати. Франсия инқилоби натижасида Монакода князлик ҳркимияти ағдарилиб, мамлакат Франсияга қўшиб олинди (1793). 1814-йилги Париж сулҳи Монако князлигини тиклади, Вена конгресси (1814—15) қарори билан Монако Сардиния қироллиги протекторатига айланди. 1861-йилдан Франсия протекторати. 1865-йилда Франсия билан божхона иттифоқини тузди. Франсуз Морис Блан Монакода қиморхона очишга консессия олди. „Денгизда чўмилиш жамияти“ тузилди ва у Монтекарлода қиморхона мажмуасини қурди. Франсия билан Монако ўртасидат. йил қурилгач (1868), Монтекарлодаги қиморхона дунёга машҳур бўлди ва Монаконинг асосий даромад манбаларидан бирига айланди.

1899-йил Монакода Океанография музейи ташкил этилди ва у халқаро океанография тадқиқотлари маркази бўлиб қолди. 1911-йил биринчи конституция жорий қилинди, унда сайлаб қўйиладиган Миллий кенгаш (парламент) кўзда тутилган эди. 1959-йилда княз Рене ИИИ Миллий кенгашни таркатиб, конституциянинг амал қилишини тўхтатди. 1962-йилда янги конституция жорий этилди. 1963-йил 18-майда Франсия билан Монако ўртасида тузилган битимдаги конвенсияга мувофиқ, Франсия Монакодагиларга эркин солиқ солиш ҳуқуқига эга бўлди. Монако — 1993-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 19-ноябр — Миллат куни.

Монакода озиқ-овқат, электротехника ва радиоэлектроника, кимё, фармацевтика, полиграфия, кема таъмирлаш корхоналари бор. 800 га яқин халқаро компания ва 50 банк бошқаруви ишлайди. Монако — туризм марказларидан бири. Бу ерда дунёга машҳур курортлар мавжуд. Хорижий сайёхларга хизмат кўрсатиш, курортлар ва қиморхоналар асосий даромад манбаидир. Пул бирлиги — франсуз франки.

Монакода расмий сиёсий партиялар йўқ; турли сиёсий ташкилотлар парламент сайлови вақтида фаолият юритади. Монако касаба уюшмалари бирлашмасига 1944-йилда асос солинган. Монакода ойлик „Газет Монако — Кот д’ Азюр“ („Монако газетаси — Ложувард сохил“, 1976-йилда асос солинган), ҳукуматнинг ҳафталик „Журнал де Монако“ („Монако газетаси“, 1858-йилдан), „Монако актюалите“ („Монако янгиликлари“, 1985-йилдан) газеталари чиқади. Монтекарло радиоси ва Монтекарло телевидениеси 1954-йилдан мавжуд.

Монакода бошланғич ва ўрта мактаблар, ҳунартехника билим юртлари, Монако шаҳрида Мусиқа академияси бор. Монако ҳудудида топилган £ "С қад. маданият излари палеолит ва неолит даврларига мансуб (Расадхона, Боссе-Руссе ғорлари ва бошқа жойлардаги топилмалар). Финикияликлар ҳукмронлиги даврида афсонавий қаҳрамон Мелкарт ёки Гераклга бағишланган ибодатхона қурилган. Греция ва Рим хукмронлиги даврларига оид сопол, олтин буюм ва зебзийнатлар, айниқса, кўп топилган. 1215-йилда генуяликлар Монако қўлтиғи атрофидаги қоя тепасига курган қалъа ХВИ асрда саройга айлантирилди ва у Монако шаҳри тарихий марказининг ўзаги бўлиб қодди.

Монако санъати Франсия ва Италия бадиий маданияти таъсирида ривожланди. Бу ердаги барча муҳташам иншоот ва бинолар франсуз меъморлари лойиҳаси асосида қурилган. Турар жойлар, асосан, 2—3 қаватли иморатлар тарзида барпо этилган. Кейинги йилларда баланд бинолар, кўнгилочар муассасалар кўплаб қурилди.[1]

Монако Иқтисодиёти

Банкларнинг маҳфийлиги ва паст солиқлар чет эл мамлакатларидан миллиардларнинг тинимсиз келишига олиб келади. Ташқи қарзи йўқ,Валюта резерви 2 млрд $ ни ташкил этди. Ишсизлик даражаси паст 3%. Ажойиб иқлим шароити ва казинолар ўзига туристларни жалб қилади. Монакода йилида 300 кун қуёшлидир. Иқтисодиётнинг асосий даромадлари туризм соҳасидан олинади. Ҳамда, қурилиш, фармацевтика, кимё ва электрон соҳаси, банк ва молия сектори ташкил этади. ЙИМ 1999-йили 870 млн $ни ташкил этди. Йилига корхоналар пул айланмаси 9 млрд еврони ташкил этади. Ишсизлик даражаси паст.45000 иш ўринлари бўлиб, аҳоли сонидан ҳам ортиқ. Монакода ишлайдиганлар бошқа давлат вакилларидир. Иқтисодий ҳамкор Франсия. Умумий божҳона ва молия тизимига эга. Монако франсуз электенергиясини импортига боғланиб қолган. 1-январ 2002-йили Монако евродан фойдаланишга ўтди.2002-йилгача Монегас франкидан фойдаланар эди.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил