Monastirlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Монастирлар (юнонча: монастерион — монахлар маскани) — черковнинг муайян йўл-йўриқлари асосида бирга яшовчи монах (роҳиб)лар жамоаси; монахлар жамоаси фойдаланадиган ибодатхона, турар жой ва хўжалик бинолари мажмуи. Биринчи буддистлар М.и милоддан аввалги 1минг йиллик ўрталарида Ҳиндистонда пайдо бўлган. Будда М. и кейинчалик Бирма ва Таиланд (ИИ—ИИИ асрлар)да, Ветнам ва Хитой (ИВ аср)да, Корея ва Япония (ВИ—ВИИИ асрлар)да ҳамда Индонезия (ВИИ аср)да вужудга келди. Христиан М.и эса дастлаб ИИИ—ИВ асрларда Мисрда, сўнгра Рим империяси (ИВ—В асрлар)да, кейинчалик Европада юзага келган. М. йирик ер эгаларига айланиб, диний мафкура маркази бўлиб қолган. М. вужудга келган дастлабки пайтларда иқтисодиёт ва маданият тараққиётида муайян рол ўйнаган. Ўзбекистонда Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясига қарашли 3 та монастир бор: Свято Николск Троицк аёллар монастири (Тошкент шаҳри, Миробод тумани), Свято Покровск аёллар монастири (Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани), Свято Георгиевск эркаклар монастири (Чирчиқ шаҳри). Камолжон Комилов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |