Монацит (нем. моназит, юн. моназо — якка яшайман) — минерал; серий гуруҳига мансуб нодир ер элементлари фосфати. Кимёвий таркиби (Cе,Ла...) [Ро4]. Моноклин сингонияли. Кўпинча турли қўшимчалари бўлади, булардан асосийлари: ТЙУ2 (28% гача), СиО2 (6% гача), В2О5 (5% гача) ва бошқа Пластинкасимон, баъзан қалин тахтачасимон кристаллар, турли шаклли доначалар, доначали массалар ҳосил қилади. Кўпинча кучли радиоктив. Ранги сариқ, сариқяшилдан қўнғир, қизил-қўнғиргача. Каттиклиги 5—5,5, зичлиги 4,9—5,5 г/см3. Монацит конлари, одатда, гранитли пегматитлар билан, баъзан ишурий гранит, сиенитларда гидротермал карбонатли томирлар билан боғлиқ.

Монацит, асосан, дарё ва денгиздаги сочмалардан (Ҳиндистон, Бразилия, Шри Ланка) олинади. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда Чоркесар, Оқтов ва Чатқол-Курама тоғларида ва бошқа жойларда аксессор кўринишида куп учрайди. Серий ва торий олишда хом ашё[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил