Монблан (франс. ва итал. — Оқтоғ) — Ғарбий Алп тоғларидаги тоғ массиви, Франсия, Италия ва Швейсария чегараси бўйлаб 50 км масофага чўзилган. Энг баланд жойи 4807 м, Ғарбий Европада энг баланд чўққи. Гранит, гнейс ва кристалл жинслардан тузилган. Тоғ тепасидаги музликларнинг майдони 200 км² дан ортиқ, энг йириги Мерде-Глас музлиги (уз. 15 км). Алпинизм, туризм ривожланган. Астрономия ва метеорология расадхонаси бор. М. орқали уз. 11,6 км ли автомобил тоннели қурилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил